"МЮ" собиқ ярим ҳимоячиси "Партизан"да ўйнайди
25 июл 2013 17:27
Янгиликлар
"МЮ" собиқ ярим ҳимоячиси "Партизан"да ўйнайди
Чемпионлар Лигаси 3-квалификацион раунди доирасида Болгариянинг "Лудогорц" клубига қарши тўп сурадиган Сербиянинг "Партизан" клуби ўз таркибига "Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Эрик Жемба-Жембани қўшиб олди.
Камерунлик футболчи душанба куни серб клуби билан музокараларни бошлаган эди. Сешанбага келиб эса у шартномага имзо чекди. Шартнома икки йилга мўлжалланган. Футболчининг сўнгги клуби Исроилнинг "Хапоэль"и бўлган.
Фикрлар