“МЮ” - “Ман Сити” ўйинини бошқариб борадиган ҳакам маълум
05 дек 2017 00:36
Янгиликлар
“МЮ” - “Ман Сити” ўйинини бошқариб борадиган ҳакам маълум
Англия премьер-лигасининг 16-туридан ўрин олган марказий учрашувни бошқариб борадиган ҳакам номи маълум қилинди.
Унга кўра анчадан бери кутилаётган Манчестер дербисида ФИФА рефериси Майкл Оливер ҳакамлик қилади. 32 ёшли рефери сўнгги бор 2016 йилнинг март ойида бу икки клуб ўртасидаги ўйинни бошқарганди. Ўшанда “Манчестер Юнайтед” ғалаба (1:0) қозонган эди.
Жорий мавсумда “Манчестер Сити” клуби 15-турдан сўнг турнир жадвалида якка пешқадамлик қиляпти. Иккинчи ўриндан жой олган “Манчестер Юнайтед” ҳамшаҳридан 8 очкога ортда қолмоқда. Ушбу дерби баҳси 10 декабрь куни “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар