МЮ футболчиси жамоадан 3 йиллик шартнома талаб қилмоқда

Mirjalol Normatov
1 май 2018, 14:10
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Маруан Феллайни жамоадан кетмоқчи эмас.

"Daily Mail" хабарига кўра, бельгиялик футболчи раҳбарият билан янги шартнома борасида музокараларни бошлаб юборган ва "2+1" кўринишидаги келишувни талаб қилмоқда.

30 ёшли футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунига етади. "Қизил иблислар" раҳбарияти эса
"1+1" схемасидаги шартнома таклиф этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail