МЮ футболчилари Ибрагимович ва Рохо номи туширилган кийимларда шуғулланишди
Aslanov Jasurbek
23 апр 2017, 19:43
"Манчестер Юнайтед" футболчилари "Андерлехт"га қарши Европа лигаси учрашувида жароҳат олган жамоадошлари Маркос Рохо ва Златан Ибрагимовичларни қўллаб-қувватлашди.
Манкунианлар футболчилари "Бёрнли"га қарши АПЛнинг 34-тур учрашуви олдидан ўтказилган машғулотда Ибрагимович ва Рохо номи туширилган кийимларда шуғулланишди.