МЮ Эриксенни қишда сотиб олишга тайёр
10 ноя 2019 17:58
Янгиликлар
МЮ Эриксенни қишда сотиб олишга тайёр
"El Desmarque"нинг тасдиқлашича, "Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам "Тоттенхэм" плеймейкери Кристиан Эриксенни сотиб олиш фикридан қайтмаган.
Қайд этилишича, манкунианликлар 27 ёшли футболчини қишдаёқ 42 миллион еврога сотиб олишни режалаштиришмоқда. "Тоттенхэм" эса футболчини ёзда текинга қўйиб юбормаслик мақсадида футболчини сотиб юборишни истамоқда. Шунингдек, "шпорлар" селекцияси Эриксеннинг ўрнига бошқа футболчи изламоқда.
Ҳозирги пайтда Эриксенга "Реал" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Кристианнинг ўзи ҳам Испания чемпионатида ўйнашни истамоқда. Аммо улар футболчини ёзгача кутиб, эркин агент сифатида шартнома имзолашмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар