МЮ Доннаруммага шартнома таклиф қилишга тайёр

Alisher
24 май 2019, 13:11
"Милан" посбони Жанлуижи Доннарумма "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

МЮ испаниялик дарвозабон Давид Де Хеа билан шартномани узайтира олмаяпти ва унинг ўрнига номзодлар қидириш ҳаракатига тушиб қолган. "Қизил иблислар" раҳбарияти агар "Милан" Чемпионлар Лигасига чиқа олмаган тақдирда миланликлар таркибидан кетмоқчи бўлаётган италиялик дарвозабонга эътиборларини қаратишган.

20 ёшли дарвозабоннинг трансфер нархи 60-70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Ёш дарвозабон жорий мавсум А Серияда 35та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato