МЮ Брэнтуэйт билан келишувга эришди

Sherzod Nurmatov
14 июн 2024, 18:07
Энди гап клубларда қолди.

"Эвертон" ҳимоячиси Жарред Брэнтуэйт "Манчестер Юнайтед" билан келишиб олди. Бу ҳақда "The Times" нашри хабар бермоқда.

Энди "Манчестер Юнайтед" "ирислар" билан келишиб олиши керак. Ҳозирча музокаралар оғир кечмоқда. "Эвертон" футболчи учун 70 миллион фунт талаб қилмоқда.

Англиялик футболчи 2020 йилдан бери "Эвертон" тизимида. 21 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 41 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Times