МЮ "Бавария"нинг икки футболчисини сотиб оляпти

Aslanov Jasurbek
10 авг 2024, 18:28
"Манчестер Юнайтед" "Бавария"дан икки футболчини харид қилиш бўйича келишувга эришди.

Инглиз клуби немис гранди билан ҳимоячи Матейс Де Лигтни 45 млн. евро (+5 млн. евро бонус) га сотиб олишга келишди.

24 ёшли Майттейс Де Лигт "Манчестер Юнайтед" билан 5+1 схемасида битим имзолайди.

"Бавария" МЮнинг Нуссаир Мазрауи трансфери борасидаги таклифини ҳам қабул қилди. Манкунианлар Марокаш терма жамоасининг 26 ёшли ҳимоячиси учун 15 млн. евро (+5 млн. бонус) тўлайди.

Де Лигт ва Мазрауи 2022 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›