UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  0 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  30 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  6 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  9 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  49 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0

МЮ Англия Лига Кубогини ютса, Дубравка олтин медал олиши мумкин Янгиликлар

МЮ Англия Лига Кубогини ютса, Дубравка олтин медал олиши мумкин

"Ньюкасл" дарвозабони Мартин Дубравкага жамоаси мамлакат лига кубоги финалида МЮга ютқазса, олтин медал берилади.

Словакия терма жамоаси аъзоси мавсумнинг биринчи қисмини "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" посбони сифатида ижара асосида ўтказди.

У январда ўз жамоасига қайтишдан аввал Эрик тен Ҳаг қўл остидаги жамоада атиги 2 та расмий ўйинда "қизил иблислар" дарвозасини ҳимоя қилди. Ҳар иккиси ҳам Лига Кубоги доирасида учрашувлар эди. Натижада агар "ҳаккалар" кубок финалида зафар қучадиган тақдирда Дубравка бўш қўл билан қолиб кетиши мумкин. Акси бўлиб, манкунианлар ғалаба қозонса, 34 ёшли дарвозабон ғолиблар қаторида эътироф этилиши мумкин.

Чемпионларга жами 30 та медал берилади. Агар "Ньюкасл" ютса, 25 та медал мусобақада иштирок этганларга насиб этади. Қолган 5 таси мураббийлар штабига. "Юнайтед" ҳам мусобақада 25 нафар футболчидан фойдаланди. Дубравка уларнинг фақатнига 13 тасидан камроқ дақиқа ҳаракатланган. Шу боис у 25 таликка кириши катта эҳтимол.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика