МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан
15 окт 09:54
Янгиликлар
МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан
"Манчестер Юнайтед" 33 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Каземиро билан 2026 йил ёзида тугайдиган меҳнат шартномасини узайтириш имкониятини инкор этмаяпти. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, агар бразилиялик футболчи "қизил иблислар" сафида қолишни истаса, маошининг камайтирилишига рози бўлиши керак бўлади. МЮ Давид де Хеа, Рафаэль Варан ва Маркус Рашфорднинг жамоадан кетишидан сўнг, маошлар рўйхатини қисқартиришни давом эттириш ниятидалар. Ҳозирги пайтда 33 ёшли ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"да энг юқори маош оладиганлар қаторига киради.
Таъкидланишича, Каземирога Бразилия ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ярим ҳимоячи клуб сафида 2022 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. У жорий мавсумда Англия чемпионатининг 6 та ўйинида иштирок этиб, 1 та гол урган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар