

“Бўрилар” 1980 йилдан бери илк марта чемпионат доирасидаги учрашувда “қизил иблислар” устидан ғалабага эришди. Бунгача манчестерликлар 7 та ғалаба ва 3 дурангни қўлга киритшганди.
Шунингдек, МЮ устози Ральф Рангник жамоадаги дастлабки мағлубиятини “Олд Траффорд”да қабул қилди. “Манчестер Юнайтед” немис мутахассис қўл остида уч бор рақибларидан устун келиб, икки бор муроса йўлини танлаганди.



