Мхитарян АПЛда илк бор дубль қайд этди

17 дек 2018, 09:00
“Арсенал” АПЛнинг 17-турида “Саутгемптон” меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида ютқазди.

Учрашувда Лондон клуби сафида арманистонлик футболчи Генрих Мхитарян дублга эришди. Бу Генрих учун АПЛдаги илк дубль бўлди. У сўнгги бор фаолиятида 2015-йил августида “Боруссия Д” сафида 2 та гол урганди.

Мхитарян “Арсенал” сафида умумий ҳисобда 25 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди. У “Манчестер Юнайтед” сафида эса 39 та ўйинда 5 та гол киритганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta