UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  1 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  17 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  16 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  9 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0

Музаффар Музаффаров: "Менга Испанияда шартнома таклиф қилишганди" Янгиликлар

Музаффар Музаффаров: "Менга Испанияда шартнома таклиф қилишганди"

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир қатор кучли ва яхши савиядаги футболчилар билан тўлдириб олди.

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган қўқонликлар ўтган мавсумни "Металлург" сафида ўтказган Музаффар Музаффаров ҳисобига ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга эришди. Биз эса яқинда ушбу футболчини суҳбатга чорлаб бир қатор саволлар билан юзландик. 

"Металлург"дан кетмоқчи эмасдим. Ўтган йили Тошкент клубларидан ҳам таклифлар бўлди. Хорижга йўл олишим ҳам мумкин эди. Лекин, Андрей Шипилов билан гаплашиб жамоада қолишга қарор қилдим. Туркиядаги йиғин давомида оёғимни синдириб олдим. Клуб раҳбарларига рахмат. Ўша ерда жаррохлик амалиётини ўтказдим. Баъзи бир оилавий муаммолар сабаб Фарғонага қайтишга қарор қилдим. Натижада "Қўқон-1912" билан шартнома имзоладим. Аҳил ва иноқ жамоа сафига қўшилдим. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан ҳам аввал ишлаганман. 2018 йил АГМК жамоаси билан Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққандик. 

Кубокдами ёки Суперлигадами бизга фарқи йўқ. Вазифамиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ва ўз мақсадимиз сари олдинга интилиш.

Вадим Абрамов қўл остида "Нефтчи"да ўсишга эришдим деб бемалол айта оламан. Кўп нарсаларни ўргандим. Шахсан менга Абрамовнинг ҳужумкор услуби ёқади.

2009 йил "Пахтакор" билан Испанияга мусобақага борганмиз. У ердагилар "Пахтакор"га таклиф билан чиқишди. Режа бўйича икки ой Мадридда кўрикда бўлишим керак эди. Улар эса биз билан яна қоласан деб олти ойга чўздиришган. Менга шартнома ҳам таклиф қилишганди. Фақат битта муаммо бор эди. Ҳали паспорт олмагандим. Паспорт олганингдан кейин яна келасан дейишган. Орада икки йил ўтди. Жароҳат олганимдан кейин қайтиб бормадим",- дейди Музаффаров.

Тўлиқ батафсил интервьюни тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг!


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика