UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:25Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  3 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  63 21:00"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:1 ( Матнли трансляция)   18 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  10 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0

Мухтор Қурбонов: "Ўйинга хос натижа" Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Ўйинга хос натижа"

Ғузорликлар бош мураббийи Мухтор Қурбонов учрашувдан сўнг қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.
"Бугунги учрашув бироз асабий руҳда ўтди. Бундан ташқари учрашувнинг 16-30 белгиланганли ва об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам таъсир ўтказди деб ўйлайман. Чунки иккала жамоа футболчиларининг ҳаракатида чарчоқ сезилиб турди. Лекин шунга қарамай ўйин жамоамиз устунлигида ўтди ва йигитларнинг ҳаракати ўз натижасини берди. Биринчи бўлимда футболчиларимиз бир нечта ҳавфли вазиятларни самарасиз якунлашди аммо иккинчи бўлимда улар хатоларини тўғирлашга ҳаракат қилишди ва натижада Суҳроб Бердиевнинг рақиб дарвозасига чиройли тарзда гол киритиб жамоага керакли 3 очкога эга бўлишимизга ўз ҳиссасини қўшди. Натижа ўйинга хос бўлди деб ўйлайман", - дейди Қурбонов.

- Игорь Таран бугунги учрашувда ҳам олдинги ўйинларда ҳам кўпгина вазиятларни кўкка совурмоқда. Сиз ушбу футболчининг бу тарздаги ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?


- Тўғри Игорга бироз тезлик етишмаяпти аммо мен бу учун футболчини айблолмайман. Чунки бугунги ўйинда ҳам аввалги учрашувларда ҳам у ўз жойида, ўзининг амплуасида эмас, балки бошқа вазифани бажариш учун ҳаракат қилди. Аммо уни кўп қиррали футболчи эканлигини инобатга олиб, асосий таркибда ҳаракат қилиши учун тушурмоқдамиз.

- “Шўртан” бу йилда Олий лигадаги мақсадлари ҳақида нима дея оласиз?

- Биринчи лигадан олий лигага чиққанимиздан сўнг жамоа таркибини деярли тубдан ўзгартирдик. Барча футболчилар янги. Аввал ҳам айтиб ўтганимдек йигитлар бир-бирларини тўлиқ ўрганиб, кўникиб, тушиниб олишлари учун вақт талаб этилади. Уларга ҳозирги пайтда айнан шу нарса етишмаётганлини сезиб турибман. Лекин ишончим комил, йигитлар тез орада бу муаммонинг ечимини топишади ва чиройли, кескин курашларга бой ўйинлари билан муҳлисларга қувонч улашишади.

- Кейинги уй учрашуви “дерби” мақоми остида Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўтади. Бу ўйинга қандайдир асосий тарзда тайёргарлик олиб борасизми?

- Олдимизда "Насаф" билан учрашувдан олдин “Пахтакор” жамоаси билан кечадиган баҳс турибди. Шунинг учун биз аввалам бор  ушбу ўйинга жиддий тайёрланамиз.

- Жамоанинг молиявий аҳволини қандай баҳолайсиз?

- Жамоада молиявий томондан жиддий муаммолар йўқ деб ўйлайман. Сабаби раҳбарият қўлдан келгунча жамоани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Жамоа раҳбарлари менга бўлган ишончларини, йигитлар билан биргалигда оқлашга биз ҳам ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика