UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  0 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  7 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4

Мухтор Қурбонов: "Ғофуровнинг потенциали юқори" Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Ғофуровнинг потенциали юқори"

Яқинда миллий терма жамоамиз сафида дебютини нишонлаган Ҳусниддин Ғофуров профессионал футболдаги илк сабоқларни "НБУ-Осиё"да Мухтор Қурбоновдан олганди.
20 ёшли ҳужумчининг ўйини ҳақида Қурбоновдан сўрадик.

- Бу йигит икки йил олдин Фарғона вилояти Олтиариқ туманида иккинчи лига ўйинларида ўйнаб юрган,  дея гап бошлади Мухтор Қурбонов. - Кейинчалик уни "НБУ-Осиё"га олиб келдик. Ҳусниддинни ўша пайтда бизга Рустам Шоймардонов тавсия қилганди. Ғофуров биринчи лигадаги дастлабки мавсумида 11та гол урганди. Кейинги мавсумнинг биринчи даврасида эса 13та тўп киритди.

- Шундан сўнг у скаутлар эътиборига тушди ва Ғофуровни Сербия премьер лигаси иштирокчиси "Явор"га кўрикка таклиф этишди. У ерда ҳам йиғинларда ўзини кўрсата олгач, европаликлар Ғофуров билан битим имзолашди. Бундан биз ҳам жуда хурсанд бўлдик. Чунки қўл остингдаги футболчи Европа клубларига ўтса, бу сени ишинг бесамар кетмаётганини англатади.

- "Явор"да 10-ойни ўтказмоқда. Бу орада у миллий терма жамоага ҳам таклиф этилди. Кўпчилик ўйинлар яхши чиқмади, пала партишликлар кўп бўлди деган фикрларни билдирмоқда. Лекин шахсий фикримни айтадиган бўлсам, Уммонга қарши кечган биринчи ўйин қизиқроқ чиқди. Тошкентда ўтган иккинчи баҳсда эса у қадар жозиба кўринмади. Йигитларда чарчоқ аломати борлиги сезилиб қолди. Хусусан Одил Аҳмедов "Анжи" сафида оғир мавсумни ўтказди. Табиийки бутун мавсум мобайнида бир хил савияда ўйнашнинг ўзи бўлмайди.

- Ғофуровнинг дебют ўйинига келадиган бўлсак, дастлабки учрашув ёмон эмас. Миллий терма жамоада ҳар қандай футболчини илк баҳсда ҳаяжон босиши аниқ. Чунки илгари ўзим ҳам миллий терма жамоада ўйнаганман. Унда хаяжон ва босим юқори бўлади. Ҳусниддин ёшига нисбатан шу куни яхши ўйин кўрсатди. Тўғри у ўз ўйинини тўлиқ кўрсата олмади. Лекин унинг потенциалини юқори баҳолайман. Келгусида уни олимпия терма жамоаси ва миллий терма жамоага яна таклиф этишади деб ўйлайман.

- Ҳусниддин илгари "НБУ-Осиё"да асосан ҳужумчи сифатида ҳаракат қилган. Ҳоҳир эса Яворда мураббийлар уни ўнг қанот ярим ҳимояси ўйнатмоқда. Ғофуровни ностандарт ҳаракатлари кўп. Голни хис этиш хусусиятлари ҳам мужассам.  Лекин яна қайтараман Ғофуровнинг потенциали юқори!

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика