UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54"Ливерпуль" ярим ҳимоячисини 17,5 млн еврога сотмади  1 15:16"Боруссия" форварди Францияга йўл олади  0 14:47Париж-2024. Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финал ўйинини бошқариб боришади  3 14:31Ашурматов "Химки"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди  0 14:07Альвареснинг агенти келаси ҳафтада "Ман Сити" билан музокаралар ўтказади. Клуб ўйинчини 40-50 млн еврога сотмайди  1 13:39"Ливерпуль" Робертсонга ўринбосар топди  0 13:105та гол урилган "Андижон" — ОКМК ўйини ёҳуд олмалиқликларнинг даҳшатли камбэкидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:50Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз  0 12:36"Атлетико" Альварес учун 47+12 млн фунт таклиф қилмоқда, "Ман Сити" 70+20 млн хоҳламоқда. Мадридликлар пессимистик кайфиятдалар  3 12:05Гвардиола Англия терма жамоасининг қизиқишини изоҳлади  0 11:37Галлахер Испания клубига ўтишга яқин  1 11:05Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3, Каземиро "замах" га алданди  2 10:48FourFourTwo футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтингини тузди   15 10:20«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди  3 09:53«Барселона» ва «Реал Мадрид» АҚШдаги ўзаро учрашувидан қанча пул ишлаб олгани маълум  11

Мухтор Қурбонов: “9та гол уришимизни кутмагандим” Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: “9та гол уришимизни кутмагандим”

Кеча биринчи лиганинг “ғарб” минтақасида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўз майдонида “Ғаллакор-Автомобильчи”ни қабул қилиб, жавобсиз нақд 9та (!) тўп киритишга муваффақ бўлди.

Бундай ҳисоб охирги йилларда кузатилмаётганди. Ушбу йирик ғалабадан кейин “Шўртан” бош мураббийи Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашдик.

- Мухтор ака, аввало жамоангизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан табриклаймиз. Дастлаб ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Табрик учун раҳмат. “Ғаллакор-Автомобилчи”ни ҳам яхши жамоа эканлигини билардик. Учрашувнинг дастлабки 30-дақиқасида унчалик ўйинимиз қовушмади. Ҳимоячимиз Қаҳрамон Муҳаммаджонов жарима зарбасини чиройли тарзда амалга ошириб, гол урганидан сўнг ҳаммаси биз учун ижобий томонга ўзгариб кетди. Танаффусга қадар ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб, ўйин масаласини ҳал қилиб бўлгандик.

- Рақиб жамоа ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биласизми нафақат “Ғаллакор-Автомобилчи” балки қолган жамоалар ҳам биз билан ўйинга толиққан холатда етиб келади. Чунки узоқ йўл босиб келган футболчиларга табиийки чарчоқ аломатлари ҳам бўлади. Қолаверса бизнинг майдонимиз жуда ҳам ажойиб кўринишди. Биз ўзимиз хоҳлаган ўйин услубни амалга оширяпмиз. Рақибларимиз эса 60-дақиқадан сўнг жисмони жиҳатдан бироз чарчаб қолмоқда. Шу боис эътибор бераётган бўлсангиз, иккинчи бўлимда кўпроқ гол киритмоқдамиз.

- Айтингчи, “Ғаллакор-Автомобилчи”га қарши ўйинда 9та уришингларни кутганмидингиз?
- Очиғини айтганда, бунчалик кўп гол урамиз деб ўйламагандим. Тўғри, ўйиндан олдин ғалаба қозонишимизга ишонч бор эди. 3:0 ёки 4:0 ҳисобида ютсак керак деб ўйлагандим. Лекин кўриб турганингиздек натижа биз кутгандан ҳам ижобий бўлди. Албатта бундан хурсандман.

- Йирик ғалабадан кейин, шогирдларингизга қандайдир эътироз борми ёки улар берган кўрсатмаларингизни аниқ бажаришдими?
- Танаффус пайтида йигитлар шуни айтдимки, менга йирик ҳисобдаги ғалаба муҳим эмас, асосийси ўйин услубни йўлга қўйиб олиш. Хусусан рақиб жамоа прессинг қўллаётган вазиятда уларни бундан олиб чиқиб кетиш учун қандайдир услублардан фойдаланиш ва шу орқали мукаммал ўйин услубини яратиш кераклигини уқтирдим. Иккинчи бўлимда буни ҳар холда улар яхши бажарди. У қадар жиддий эътирозлар бўлиши мумкин эмас.

- “Шўртан” ортда қолган 14-турдан буён мағлубиятга учрамай келмоқда. Нима деб ўйлайсиз, “ғарб” минтақасидаги жамоалар кучсизми ёки жамоангиз нисбатан кучлими?
- “Ғарб” минтақасидаги жамоаларни ҳам кучсиз демаган бўлардим. “Аланга”, “Машъал-2” ёки “Спартак”ни оладиган бўлсак, улар ҳам яхши жамоа. Лекин биз йил бошида олдимизга қўйилган вазифага монанд жамоа тузганмиз. Бунинг учун олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган йигитларни жалб этдик. Тан олиш керак, тажриба борасида рақибларимиздан кучлимиз.

- “Шўртан”нинг қайд этаётган натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, бу биринчи йирик ғалаба эмас. Жамоа олдинги ўйинларда ҳам бундай йирик ғалабаларга кўп бор эришди. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Дарҳақиқат, жорий мавсум йирик ғалабаларимиз сони кўп бўлмоқда. Бунга кўпроқ ўз майдонимиздаги ўйинларда эришмоқдамиз. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек, Ғузордаги майдоннинг холати талаб даражасида. Бу ерда ўзимиз истаган ўйинни намойиш эта оляпмиз ва йирик ғалабаларимиз сони ҳам кўп бўлмоқда. Сафардаги баҳсларда эса майдон билан боғлиқ муаммоларга дуч келяпмиз. 14та ўйинда 50дан ортиқ гол урдик. Буни менимча яхши натижа деса бўлади.

- Ҳужумчи Виктор Клишиннинг ҳам охирги пайтларда “иштахаси” очилиб бормоқда. Тўпурарлар пойгасида пешқадамликни ўз қўлига олган ушбу шогирдингиз ҳақида қандай фикрдасиз?
- Клишин тажрибали ҳужумчи. Яхши биласиз у илгари олий лиганинг бир қатор кучли клубларида ўйнаган. Майдонда вазифаси нима эканлигини жуда яхши билади. Виктор ўтган мавсум ҳам биринчи лигада “Машъал”да ўйнаганди. Голли вазиятлар бўлди дегунча бундай унумли фойдаланиб қолишга интилмоқда. Табиийки ўзига бўлган ишончи ортиб бормоқда. Ўйлайманки Клишиннинг голлари сони янада кўп бўлади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика