UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  3 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  8 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5

Мухлисимиз финалда Янгиликлар

Мухлисимиз финалда

Демак, финал таассуротлари ҳақида. Аввало финал учрашувига чиптам бўлмаса-да Сан-Паулудан Рио сари йўлга чиқдим.
Икки кун Рио шаҳрида бўлиб шаҳарнинг этиборга лойиқ жойларини сайр қилдим Рио-Де- Жанейронинг Копакабана пляжи ва дунёга машҳур қўлларини очиб турган Хeсус ҳайкали.

Финалга қайтамиз.
“Маракана” стадиони томон соат 11:00да йўлга чиқдим, мухлислар метродан чиқиши билан полиция “Хуш кeлибсиз”, дея кутиб олмоқда. Кимнинг чиптаси бўлса тўғрига, бўлмаса ўнг тарафга. Менга ҳам чиройли муомала қилган ҳолда, ўнг томонни кўрсатиб юборишди. Чунки чиптам йўқ эди.
“Маракана” стадиони атрофида юзлаб мухлислар қоғозга чипта оламан деб ёзиб кўтариб юришибди.
Таклиф қилинаётган сумма эса жойига қараб, 5000-10.000$гача.





Лекин шунга қарамай, минглаб мухлислар ичида нимага қодир эканлигимни кўрсатиб 6та полиция тeкширувидан охиргиси яъни, компьютeр текширувига яқинлашганимда тўхтаб четга ўтдим ва у ердан барча кўрган-кечирганларимни сиз азизларга ушбу сайт орқали етказиб турдим, ёши 70дан ошган аргентиналик бир мўйсафид қўлдан чипта олганлиги ва у қалбаки чиққанини ёзиб ўтдим. Чиптаси эса сохта экан.

Унинг ерга ўтириб қон йиғлаганини кўриб юрагим шу қадар азият чекдики, шу кишига нима қилиб ёрдам берсам экан деб ўйладим. Тахминан 20 дақиқалардан сўнг стадион ичидан бир йигит чиқиб унинг олдига келиб бироз юпатди-да, ичкарига олиб кириб кетди. Мен у учун хурсанд бўлдим!

Шу тариқа ўша ҳудудда бўлаётган воқеаларни кузатиб суратга олиб туравердим. Кираверишда 10га яқин аргентиналикни қўлини қайирган ҳолда полиция қайтариб чиқариб ҳайдаб юборди. 4 нафар россиялик мухлис эса чиптани Россиядаги сайёҳлик фирмаларидан олишган экан. Бахтга қарши уларнинг чипталари ҳам қалбаки эди. Чолдан фарқли равишда аввалига улар роса сўкинди, кейин полициядан ёрдам беришини сўрадилар. Уларнинг кейинги тақдири нима бўлганидан бехабарман.

Четда туриб барчасини кузатар эканман, финалга кириш учун менда ҳеч қанақа имкон йўқлигига ишонч ҳосил қила бошладим.

Лекин мени Ўзбекистондаги дўстларим “телеграм” ва “вацап” орқали қўллаб туришди, шу жумладан, сайт вакиллари ва ўқувчилари ҳам.

Стадионга "қуён" бўлиб кириш уёқда турсин, чумоли бўлиб ҳам киришнинг иложи йўқ. Хавфсизлик нафақат ерда, балки осмондаги 4та вертолёт орқали ҳам қаттиқ назоратда эди.
Қўлдан чипта харид қилиш катта харажат. Ёлғиз умид Худодан эди ва мен ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолганида ҳам мўъжиза кутаётган эдим. Кириш турникети олдига боришдан наф йўқ. Қўриқчилар отасини ҳам танимайдиган кун.





Стадионга кира олмаган мухлислар каби мен ҳам ўйинни пляжда кўриш учун энди жойимдан қўзғалганимда, ўйинга кечикиб келаётган 4 нафар кишига кўзим тушди. Улардан бири сумкасидан 5та чиптани чиқарди-да, шерикларига тарқата бошлади. Улар айтиб ўтганимдек 4 киши, 1қиз ва 3 йигит. Чипталар эса 5та. Бу чипта кўзимга шундай чиройли кўриниб кетдики, уялмасдан бориб улардан сотишларини сўрадим. Атрофда деярли ҳеч ким қолмаган. Чиптаси борлар аллақачон стадион ичида бўлсалар, чиптасизлар  пляжни тўлдириб бўлгандилар. Уларнинг сардори аввалига менга бошдан оёқ разм солди-да, сумкасига солаётган чиптасини менга узатди, қувонганимни кўриб, чипта менга совға эканлиги ва унинг учун пул олмаслигини айтди.

Финалга кириб борар эканман, бир пайтлар Пеленинг юзлаб голлари урилган стадиондан этим жиз этди. Яна бир бор бежизга тўрт йилликнинг муҳим мусобақасини мундиал деб атамасликларига амин бўлдим. Финалда кимсан афсонавий Марадона ва Беккенбауэрнинг авлодлари. Майдонда эса Месси ва Швайнштайгер.

Кундалигимни, бразилиялик афсонавий ишқибоз билан тушган суратим билан якунлайман. ЖЧни кўриб шунга амин бўлдимки, 2018 йил чиқмасак бўлмайди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика