UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14

Мутолаа учун. Россиянинг ОФКга ўтиши - тўғри қарор. Аммо, бу қарор Россия футболини ўлдиради Янгиликлар

Мутолаа учун. Россиянинг ОФКга ўтиши - тўғри қарор. Аммо, бу қарор Россия футболини ўлдиради

Россия футбол иттифоқининг (у билан бирга Россия терма жамоаси ва клублари) ОФКга ўтиши ҳақида анчадан бери муҳокамалар бўлмоқда.

Энди миш-мишлар ва муҳокамалар расмий хат ва сўровларга айланди.

Афтидан, РФИнинг УЕФАдан чиқиш қарори олдиндан қабул қилинганга ўхшайди. Россиядаги футбол раҳбарлари ЖЧ-2022да бошқа терма жамоаларнинг иштирокини кўра туриб, шунча сабр қилиш етар деган қарорга келишган. Россия жамоалари УЕФА шафелигида ўтказиладиган турнирлардан четлатилганига деярли бир йил бўлди.

Бу РФИ ва Россиянинг ғурурига қаттиқ зарба берди, сабаби четлатиш спортнинг деярли барча турларига таъсир қилди. Шу сабаб спорт мутасаддилари бундай қийин вазиятдан чиқиш йўлларини излай бошлашди.



Биринчи навбатда, ОФКга ўтиш - Россия учун тўғри қарор. Россия терма жамоасининг Марказий Осиёнинг бир йўла уч жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказгани бежиз эмас. Бу Россияга Осиёда қандай муносабатда бўлишларини текширишдан бошқа нарса эмасди. Ахир расмий турнирларда иштирок этиш у ёқда турсин, ҳатто ўртоқлик ўйинларини ўтказиш ҳам муаммога айланди. Ноябрь ойида аввал розилик билдирган, аммо Россия билан ўйиндан воз кечган Босния ва Герцеговинани жуда яхши биламиз. Аммо, сиёсий жиҳатлар ва босим дастлабки қарорга таъсирини ўтказди ва боснияликлар яхши пул ва йўл ҳаражатлари учун тўлиқ компенсация таклиф қилинган бўлса-да, Санкт-Петербургга келишмади.

Россия ОФКга ўтса, ниҳоят ўйнаш ва балки ЖЧ-2026 саралашида иштирок этиш имкониятига ҳам эга бўлар. Лекин, барчаси ҳам чиройли ва осон эмас.

Осиё шунчаки катта эмас, у жуда катта. Ўз вақтида Океаниядан ОФКга ўтган Австралияга "раҳмат". Энди ўзингиз шартли равишда "Зенит"нинг "Аделаида" билан ўйинга йўл олишини тасаввур қилинг. Бундай парвозга ўтишларни ҳисобга олса деярли икки кун кетади!



Осиё футболи - ўзгача. Россия янги воқеликка мослашиши учун бир неча йил керак бўлади. Ва бу деярли бир йил кетадиган бир конфедерациядан бошқасига ўтиш давридан сўнг рўй беради.

ОФКда пул камроқ. Таққослаш учун: ОФК Чемпионлар лигаси ғолиби 4 млн доллар олади, УЕФА Чемпионлар лигасида эса шунчаки турнир плей-оффига чиқиш учун клублар икки карра кўпроқ олишмоқда. Мураккаб логистикани ҳисобга олсак, Россиянинг ҳатто "нолга" чиқиши ҳам омад жуда ҳам яхши келганини англатади.

Аммо, асосий муаммо клублар футболи билан боғлиқ. Балки Россия терма жамоаси Осиёга ўтиши унчалик сезмаслиги мумкин, сабаби УЕФАда ҳам Қирғизистон ва Тожикистон билан даражаси тенг жамоалар бор. Топ-жамоалар ЖЧ-2022да ўзларини яхши кўрсатишди ва Россия терма жамоаси ҳам камида шуни хоҳлайди. Клублар нима қилиши керак? Энди "Реал" ва "Ювентус" билан ўйинлар ўрнига уларни "Ал Ҳилол" ва "Шаржа" билан ўйинлар (уларга ҳурматни сақлаган ҳолда) кутади.



Европа футболи - бу бренд. Уни ҳамма жойда кўришади, ҳамма унга тенглаштирилади. Ва шу сабаб РФИнинг УЕФАдан чиқиши аста-секин Россия футболини ўлдиради. Секин-аста, йилдан-йилга, токи Европадан чиқишни қарорга қилган инсонлар бошларини чангаллаб қолмагунларигача.

Россиянинг ОФКга ўтишидан Россиядан кўра кўпроқ ОФК ютади. Осиё футбол конфедерацияси Осиё кубоги учун яна бир кучли терма жамоа ва эҳтимолий ЖЧга йўл оладиган жамоага эга бўлади, клублар миқёсидаги ички турнирлар эса ғолиблик учун кураша оладиган кучли клубларни олади. Бундан ташқари, Россия - телеҳуқуқлар сотуви ва бошқа турли хил ҳаморликлардан фойда олиш мумкин бўлган катта бозор. Аммо, ОФК УЕФА билан оғир муносабатлар пайтида ўзидан "ўтиш пункти" сифатида фойдаланишларига йўл қўймайди.

Эртами-кечми, барчаси тугайди. УЕФАга қайтиш эса катта эҳтимол билан амалга ошмайди. Айнан шу ерда вазиятнинг бутун фожиаси бор: Россия қачон келиши номаълум бўлган ёрқин келажак ўрнига камроқ нарсага рози бўлган ҳолда шу ерда ва ҳозир танлайди.


Николай Егоричев мақоласи

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика