UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 1:0 (матнли трансляция)  54 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  28 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

Мутолаа учун. Месси "Барса"дан тўртинчи марта "кетяпти" Янгиликлар

Мутолаа учун. Месси "Барса"дан тўртинчи марта "кетяпти"

Якунда яна ҳаммаси ижобий тугаб, янги шартнома тузилади(ми)?

Испания матбуоти (ҳаммаcи Cadena SER радиосидан бошланган) муҳим инсайд хабарни тақдим этди:

Лео Месси "Барселона"ни 2021 йилда, шартнома муддати тугаши билан тарк этмоқчи.

Яқинда янги келишув бўйича музокаралар ҳеч бир муаммосиз давом этаётгани ҳақида янгиликлар пайдо бўлганди. Леонинг ўзи эса жамоага ёрдам бера олмаслигини ҳис қилганида, "Барселона"дан кетишини айтганди. Шу пайтгача нима ўзгарди? Иккита муҳим жиҳат:

1. Сўнгги натижалар ва муваффақиятсизликлардан Мессининг кўнгли қолди. "Барcа" ўзини йўқотиб қўйди ва "Реал" чемпион бўлиш арафасида. Олдинда ютиш қийин бўлган Чемпионлар Лигаси қолди, холос.

2. Каталонияликларнинг ечиниш хонасидаги "заҳарли" атмосфера ва Жосеп Бартомеунинг жамоа билан чиқишиб кета олмаётгани ҳақида аллақачон ҳамма билади. Аммо Месси учун асосий муаммо - бу норозилик ҳақида оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда тарқатилаётган хабарлар. Бундан ташқари, Леонинг фикрига кўра, "ечиниш хонаси" ва "жамоа" сўзлари ҳар доим унинг номи билан чамбарчас боғлаб келинади. Лео эса бундан норози. 

Аммо буларнинг барчаси ҳеч нарсани англатмаса-да, шуни тушуниш керакки, ОАВ Мессининг кетишига биринчи марта шама қилаётгани йўқ (фақат сўнгги икки йил тинч ўтди). Бунгача Лео доимий равишда "Барcа"ни "қўрқитган".

- Биринчи йирик можаро 2014 йилда – Жозеп Бартомеу ҳукмронлигининг дастлабки йилида юз берди. Топ-менежерлардан бири Хавьер Фаус Мессининг ёрқин мавсумидан кейин шартномани қайта имзолаш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаётгани ва бу пул нуқтайи назаридан фойдали эмас деганди. 

Лео бундан ғазабланганди: "Фаус футболда ҳеч нарсани тушунмайди. У "Барселона"ни бизнес-лойиҳа сифатида бошқаришга ҳаракат қилмоқда, бироқ бу шунчаки бизнес эмас".

Матбуотда топ-клубларнинг қизиқишлари ҳақида миш-мишлар тарқалди – журналистлар Месси ПСЖ, "Челси", "Манчестер Сити" ва ҳатто "Реал"дан бошпана топишга тайёрлиги, "Барса" эса уни 250 миллион еврога сотмоқчилигини айтишди. Фаус узр сўради, Месси ҳеч қаёққа кетишни режалаштирмаганлиги ва 2014 йилги Жаҳон чемпионати олдидан янги шартнома имзоланганини айтди.

- 2015 йилнинг январь ойида Месси Луис Энрике билан жанжаллашиб қолди – "Барселона" бош мураббийи чемпионлик учун кураш авж паллага кирганда юлдузни захирада ушлаб турди. Жамоа етакчиси ва мураббий ҳатто гаплашмай қўйишди (буни кейинчалик Луис Энрикенинг ўзи тасдиқлаган). Инсайдерларнинг таъкидлашича, Лео шахсан Жозеп Бартомеунинг олдига бориб, "ё мен, ё Энрике" дея шарт қўйган. Ижтимоий тармоқларда аргентиналик "Челси" клуби ва унинг футболчилари саҳифисига обуна бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳаммаси тинчлик билан тугади: спорт директори Андони Субисаррета ишдан бўшатилиб, Месси таркибга қайтди, Энрике билан муносабатлар тикланди ва футболчи на "Челси", на "Манчестер Сити"га ўтмаётганлигини айтди.

"Мен ҳеч кимни ишдан бўшатишни сўрамадим. Ёлғонлардан чарчадим. Одамларга худди клубни мен бошқараётгандек туюлади, бироқ ундай эмас”.

Лео майдонга қайтгач, "Барселона" "Реал"га етиб олди, якунда эса чемпион бўлди.

- У 2016 ва 2017 йилларда кетма-кет судлар туфайли яна муаммога дуч келди. Испанияда футболчилар учун имиж ҳуқуқларига солиқ имтиёзлари бекор қилингандан сўнг, Лео қонун билан боғлиқ муаммоларга йўлиқди. Кейинчалик Месси мамлакатни тарк этишни хоҳлаётнини тан олди.

"Ўша пайтда, солиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли кетишни хоҳладим. Гап "Барса" ҳақида эмасди – мен умуман Испанияни тарк этмоқчи эдим.
Бу ерда менга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлишаётганини ҳис қилдим ва қолишни истамадим. Бу мен ва оилам учун оғир давр эди. Одамлар ўша пайтда нималар бўлганини билишмайди. Менда бундай ҳолат биринчи марта кузатилгани боис қийин кечганди. Ҳайриятки, ўғлим ўша вақтда жуда кичик эди ва ҳеч нарсани тушунмасди. Қийин давр бўлган. Расмий таклифлар йўқ эди, мен ҳар доим "Барселона"да ўйнашни хоҳлаганман", - дейди Месси. 

"Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлари ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Мессининг кетиб қолишидан ҳатто Хавьер Тебас хавотирда эди – Ла Лига президенти Лео Криштиану Роналдудан фарқли ўлароқ, Испания футболига жуда катта таъсир ўтказганини таъкидлаб келади.

- 2016 йининг сентябрь ойида Месси "Ньюэллс Олд Бойз" га қайтиш мавзусини кўтарган, октябрь ойида яна "Манчестер Сити"нинг қизиқиши ҳақида гапира бошлашди ва бу ҳақда футбол оламида машҳур бўлган, обрўли нашр Mundo Deportivo хабар берди. Гвардиола ва "Сити" бош директори Ферран Сориано ушбу трансферни расмий равишда ОАВда рад этишди, бироқ Пеп эҳтиёткорлик билан агар Лео Каталонияни тарк этишга қарор қилса, "шаҳарликлар"нинг эшиклари у учун ҳар доим очиқ бўлишини айтди.

4 ойдан кейин Месси "Барселона" билан янги шартнома имзолади (ҳозирча охиргиси). Шартнома 2021 йил ёзигача амал қилади.

Fox Sports: Месси 1 йилдан кейин "Манчестер Сити"га ўтади

Cadena SER: Месси "Барселона" билан тузилган шартнома муддати тугаса, жамоадан кетади

Eurosport: Месси "Барселона"дан кетадими?

The Sun: Лионель Месси 2021 йилда "Барселона"дан кетади


Ана шунақа гаплар. Сиз нима деб ўйлайсиз? Месси қоладими ёки кетадими? 


Шерзод Нурматов тайёрлади.  

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика