UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34"Барса" Лео билан кучлироқ. Якуний қарорни унинг ўзи қабул қилади"  1 23:15Дешам Бенземани кечирмайди  6 22:50"Унион" "Бавария" ҳужумчисини ижарага олди  1 22:38Платини: "Дибала – Марадона, Неймар каби футболчилар тоифасидан"  4 22:30АПЛ. "Фулхэм" – "Челси" (онлайн ҳисоб)  4 22:24"Аякс"нинг 15 ёшли форварди "Боруссия"га ўтади  3 22:16"Насаф" ўзаро ўйин ўтказди ва кичик таътилга чиқди  13 22:04Эшитдик-да! "Ал Насср" кореялик футболчи билан муаммони ҳал қилгач Машарипов трансферини эълон қилади  18 22:00“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди  4 21:58АПЛ. "Лидс” қаторасига учинчи ўйинда ютқазди, минимал ғалабага эришган “Вест Хэм” эса 8-ўринга кўтарилди  1 21:55Суриялик ҳужумчи "Ал Ҳилол" билан хайрлашди  5 21:38АПЛ. “Фулхэм” – “Челси”. Асосий таркиблар  10 21:30Бундеслига. Ройс пенальтини ноаниқ амалга оширган баҳсда “Боруссия Д” очко йўқотди, “Лейпциг” эса сафарда жанговар дуранг ўйнади  4 21:10Нидерландиялик мухлислар севимли жамоаси гол ўтказмаслиги учун ўзига хос усулни қўллади  7 21:03“Андижон” мураббийлар штабида ўзгаришлар бор  5

Мутахассис фикри. Трансфер тақиқи қўйилган клублар қандай футболчиларни рўйхатдан ўтказа олади? Янгиликлар

Мутахассис фикри. Трансфер тақиқи қўйилган клублар қандай футболчиларни рўйхатдан ўтказа олади?

Қишки трансфер ойнаси вақтида барча клублар ўз сафларини легионер ва маҳаллий футболчилар ҳисобига кучайтиришмоқда.

Янги мавсум олдидан ушбу жараённи табиий ҳолат сифатида қабул қиламиз. Лекин, айрим клубларнинг ("Сурхон", "Андижон", "Қўқон-1912") олдига трансфер тақиқи қўйилганлиги боис янги қўшиб олинган футболчиларни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказа олмайди. Савол туғилади. Агарда клублар олдида шундай тўсиқ мавжуд бўлса улар қандай футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин? Нега жамоалар хорижлик мураббий ва футболчилар билан кўп бор муаммоларга дуч келишади? Шу ва бошқа бир қатор саволлар билан халқаро футбол ҳуқуқи ва ФИФА регламенти бўйича етарли билимга эга мутахассис Улуғбек Мирзаевга юзландик.

-  Сўнгги йилларда клубларимиз ва легионерлар билан боғлиқ можаролар кўп кузатилмоқда. Мутахассис сифатида ушбу масалаларга фикрингизни билдирсангиз. Биламиз ўз вақтида "Бунёдкор"да шунга ўхшаш муаммоларни ечимини топишида катта ҳисса қўшгансиз...

- Авваламбор мазкур масалада мен билан интервью қилишга қарор қилганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, юқоридаги саволларга бериладиган қуйидаги жавоблар кўплаб футбол клубларимизга хизмат қилади. Биринчи навбатда клублар легионер мураббийларни ва футболчилар билан шартнома тузишдан аввал шу ишнинг мутахассисларига мурожаат қилишса мақсадга мувофиқ бўлар эди.  Биз ёрдамимизни бунга қадар ҳеч кимдан аямаганмиз ва бундан кейин ҳам кўмак беришга тайёрмиз. Клублар шартномаларни имзолашадида муаммо келиб чиққандан кейин мутахассисга юзланишади. Ўзимга ҳам бу борада мурожаатлар қилишган. Масалан "Сурхон" жамоасида Бубаня билан боғлиқ муаммога ёрдам бердим. Ўшанда клубларга ФИФА билан ёзишмалар бошланишидан аввал, шартномалар муаммолар бошланишидан олдин ҳаракат қилишимиз лозимлигини таъкидладим. Ўйлайманки, ўтган даврдаги муаммолардан клублар тўғри хулоса чиқарди, ўзига хос сабоқ олишди. Ана шундай можаролар бошланишини олдини олишни ўйлашимиз керак.

- Ҳозирда Суперлиганинг айрим жамоаларига маълум бир сабабларга кўра трансфер тақиқи қўйилган. Лекин шунга қарамасдан улар ўз сафларига футболчиларни қўшиб олишда давом этишмоқда. Агарда таъқиқ давом этадиган бўлса улар қайси футболчилар билан ўйнашлари мумкин?

- ФИФА томонидан трансфер тақиқини олган жамоалар ўз таркибларига ҳеч қандай янги футболчиларни жалб қила олмайдилар. Улар янги мавсумдаги қуйидаги футболчилар билан чемпионат баҳсларида иштирок этишлари мумкин.

Шу клуб билан амалда шартномаси бор футболчилар ёки ўтган мавсумда клубда ўйнаган футболчи билан йил охирида шартнома муддати якунланган, лекин клуб у футболчи билан шартномани узайтирса ўйната олади. Клубнинг бирор футболчиси бошқа жамоага ижарага берилган ва у билан шартнома бўлса, уни ортга қайтарган ҳолда 2021 йил учун рўйхатдан ўтказа олади. Шунингдек футбол академиясида ва мактабида тарбияланаётган ёш футболчилар билан таркибни бойитиш мумкин. ФИФА тақиқини олган клуб ўтган йилни бошқа жамоада ўтказган футболчини жалб қила олмайди. Фақатгина юқорида айтганимдек ижарадаги футболчисини қайтариб ўйнатади, қайси клубдан эканлигини аҳамияти йўқ, хоҳ у хориж жамоаси ёки ўзбек клубларидан бири. Клубларнинг тақиқни олиш учун ҳаракатни ҳозирдан бошлаши энг тўғри йўл деб биламан.

- Иш фаолиятингиз давомида ҳам бундай ҳолатлар учраган, шулардан бирор мисол айта оласизми?

- "Бунёдкор" жамоаси мисолида айтадиган бўлсак, бу клубда жуда кўплаб иқтидорлар тарбияланади. Кейинчалик улар бошқа клубларга ўтишади. Шунда биз футболчиларимиз кетган жамоалардан етиштирганимиз, тарбиялаганимиз учун компенсация олишга қийналамиз. Ҳозирда ЎзПФЛ тақдим қилган  “Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича” регламентда компенсация пули қанчалиги, қачон ва қандай муддатда олиниши кераклиги ҳақида ҳам банд киритилган. Шу орқали футболчи тарбиялаётган клубларнинг манфаатлари ҳимоя қилинмоқда. Мисол учун 2019 йилда "Бунёдкор"дан икки футболчини "Андижон"га ижарага берганмиз. "Андижон" жамоаси Жавоҳир Қиличев ва Дониёр Абдуманноповлар учун 20 миллиондан 40 миллион сўм пул тўлаши керак эди. Лекин ҳалигача бу маблағ "Бунёдкор" жамоаси ҳисоб рақамига келиб тушмаган. Мазкур регламентда шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратиб ўтилади.

- Гоҳида легионерга айланган футболчиларимиз билан ҳам шундай ҳолат юз беради. Билсангиз керак, Алибобо Раҳматуллаев бир пайтлар "Реван" клуби билан шартнома имзолаган. Лекин клуб футболчилар олдидаги мажбуриятларини бажармаган...

- Ушбу масалага тўхталиб ўтсам, бу ерда кўп нарса футболчиларнинг клуб билан қандай музокара олиб борганига ҳам  боғлиқ. Бутун дунёда футболчилар агентига ёки юридик томондан маслаҳат берадиган вакилига эга бўлишади. Ушбу масалани пухта ўйлаб, клубдан керакли таклифномаларни олиб, ўша давлатга борадиган визаларни расмийлаштириб, бундан ташқари футболчининг келиб-кетиш авиачипталарини, меҳмонхонада яшаш кабиларни клуб ўз бўйнига олгани таклиф юборилганда кафолат хатида ёзилган бўлиши керак. Одатда футболчилар майдонда, машғулотлар билан бандлиги сабаб бу нарсаларга кам вақт ажратади. Шунинг учун юридик томондан тўғри маслаҳат берадиган агенти бўлгани яхши. Хорижга кетаётган футболчиларга барча масалаларни ижтимоий тармоқда танишиб қолган инсонларга ишониб қолмасликларини  тавсия қиламан. Аксарият футболчилар турли ижтимоий тармоқлардаги агентларга ишониб қолишмоқда. Натижада муаммоларга дуч келишяпти. 

Сиз юқорида битта футболчини келтирдингиз, аслида бундай ҳолатлар уларнинг кўпида кузатилади. Ўз вақтида Мўйдин Мамазулунов Эрон клубига ўтган, Ярослав Крушельницкий ҳам форс жамоаларидан бирига йўл олган. Бунда клуб номидан гаплашган одамлар бошқа ваъда берган, футболчилар манзилга етиб борганда эса умуман бошқача маош ва шароитлар таклиф қилинган. Ранжиган ўйинчилар ортга қайтишга мажбур бўлишган. Легионерга айланаётган футболчиларга эҳтиёткорлик билан музокаралар олиб бориш таклифини билдираман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
12 янв 13:11:02
SURXON FAQAT G'ALABA
СА жуда яхши курадида Улугбек Мирзаевни! Хам интервью хам текин реклама, койил!
+1   
12 янв 18:00:41
F12
Qoilmaqom REKLAMA !!!
   
12 янв 21:07:40
Sogdiana PFK
Улугбек Мирзаев жуда савияли, тажрибали, ажойиб мутахассис. Иш фаолияти давомида ишлаган ташкилотларида факат ижобий натижаларга эришган инсон. Инсонийлик жихатларини билмадим аммо, мехнаткаш одам. Бунга Бунёдкор клуби яккол мисол.
   
12 янв 14:19:04
Yunusov Azizbek
Bunyodkor raxbariyati shu insonni qaytarish kere orqaga srochni
   
12 янв 13:46:01
MYU_87
юракдан ишлайди шу инсон
   
12 янв 13:22:22
Нoдир
Манимча Кучеренко урнида шу кишини куйиш керакСабаб юракдан мехнат килиб йукдан бор киладиган инсон!!!Омад ишларига.
   
12 янв 13:03:43
quest
Адашмасам, Бунёдкорни кутарган инсонлардан бири!Кучли мутахассис!
-1   
12 янв 17:38:04
Samandar//
Shu odammi qaytarw kere bunyodkorga
-1   
12 янв 14:54:39
Yunusov Azizbek
Bu odam ketdi bunyodkor xam orqaga qarab ketdi natijalari
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика