UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  0 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  3 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  7 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  13 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  5 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4

Мутахассис фикри: "Пахтакор" Шацких келгач ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. "Нефтчи" бир нарса ҳисобига ютиши мумкин" Янгиликлар

Мутахассис фикри: "Пахтакор" Шацких келгач ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. "Нефтчи" бир нарса ҳисобига ютиши мумкин"

Турнинг марказий қарама-қаршилиги бошланишига ҳам оз қолди.

Яйпанда кечадиган "Пахтакор" - "Нефтчи" яъни "Ўзбек Эль Класико"сига қизиқиш катта. Бугунги кунда бу жамоалар тўқнашувида 2000 йилларда бўлгани каби шиддат ёки муросасизлик қайд этилмаётган бўлсада, ном ўз аҳамиятини йўқотмаган. Биз эса мазкур баҳс олдидан ўз вақтида икки жамоа таркибида ажойиб ўйинлар ўтказган Акмал Холматовнинг фикрларини тингладик. 


Нефтчи

Суперлига. 15-тур

12/08/2022, 19:00

2
:
0
Тугади

Пахтакор

Сардор Собирхўжаев - 29', Драган Черан - 72'

45'
90'
5'  Саламат Қутибоев
24'  Ойбек Қиличев
46'  Сирожиддин Қўзиев (Суннатилла Абдуллажонов)
46'  Улуғбек Ҳошимов (Иззат Абдуллаев)
62'  Ойбек Қиличев (Фозил Мусаев)
68'  Суннатилла Абдуллажонов
84'  Шаҳзод Убайдуллаев (Абдулло Олимов)
90'  Мирзоҳид Ғофуров
29'  Сардор Собирхўжаев
29'  Пшемислав Банашак
45'  Олександр Насонов
72'  Драган Черан
72'  Сардор Собирхўжаев
75'  Азизбек Турғунбоев (Аббосбек Файзуллаев)
75'  Икром Алибоев (Диёр Холматов)
82'  Хожиакбар Алижонов (Шерзод Аъзамов)
88'  Достонбек Ҳамдамов (Муҳаммадали Ўринбоев)


— Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнини ҳисобга олганда ҳам бугун қизиқарли беллашув кўрамиз. Чунки "Пахтакор" совринли ўринлар учун, "Нефтчи" элитада ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Очко жуда зарур. Натижага келсак, фикримча хоҳиш юқори бўлган жамоа ғалаба қозонади. 



— Максим Шацких келгач "Пахтакор" ҳужумкор ўйин кўрсатишни бошлади. Гарчи ўйин яхши томонга юз фоиз ўзгармаган бўлсада, ҳужумкорлик ошган. "Нефтчи" эса Виталий Левченко мураббийлигида анча тартибли ҳаракат қилмоқда.Футболчилар руҳий томондан ҳам тетиклашгани сезилиб турибди. Бугун барчасини майдонда гувоҳига айланамиз. 

— "Нефтчи" бугун 12-футболчиси бўлган мухлислари ҳисобига очко олиши мумкин. Яйпандаги стадионга кўплаб фарғоналик ишқибозлар ташрифи кутиляпти. "Пахтакор"да эса Жиззахдаги дурангдан кейин ортга қадам ташлаш хато эканлигини ҳис қиляпти, деб ўйлайман. 



"Пахтакор" "Нефтчи"ни сафарда охирги маротаба қачон ютганини биласизми?


Абдулазиз Искандаров 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика