UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Исак кетишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қаршилик қилмоқда  0 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  18 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8

Мутахассис фикри: "Насаф"га Наманганда осон бўлмайди. Самарқандда "Пахтакор" фаворит" Янгиликлар

Мутахассис фикри: "Насаф"га Наманганда осон бўлмайди. Самарқандда "Пахтакор" фаворит"

Бугун Суперлигада 3та учрашув бор.

Тошкентда "Бунёдкор" - "Сўғдиёна", Самарқандда "Динамо" - "Пахтакор", Наманганда "Навбаҳор" - "Насаф" бугун ўзаро куч синашади. Шубҳасиз марказий ўйин Самвел Бабаян ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўртасида кечади. Ушбу ўйинлар аввалида мутахассис фикри рукнимизда собиқ футболчи, мураббий Шуҳрат Раҳмонқуловнинг тахминлари ва мулоҳазаларини тингладик. 

Навбаҳор

Суперлига. 1-тур

03/03/2022, 18:30

0
:
0
Тугади

Насаф

45'
90'
45'  Боян Цигер (Нурилло Тўхтасинов)
62'  Даврон Ҳошимов
63'  Ислом Кенжабоев (Асадбек Собиржонов)
63'  Элгужа Григалашвили (Зоран Марушич)
62'  Шерзод Насруллаев
63'  Ҳусниддин Алиқулов
63'  Баҳром Абдураҳимов (Иван Соловьёв)
63'  Шаҳзод Акрамов (Сухроб Нуруллоев)
84'  Ҳусайин Норчаев (Семир Смайлагич)
84'  Умиджон Эргашев
90'  Шерзод Насруллаев (Алибек Давронов)

 - Худо хоҳласа қизиқарли ўйин бўлади, деб ўйлайман. "Насаф" ҳар доим олдига совринли ўринларга эга чиқиш мақсадини қўяди. Ўтган йили Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқди. Жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. Жамоа ҳар доим ўзидан яхши таассурот қолдириб келган. Рўзиқул Бердиев қўл остида академия тарбияланувчилари кўпчиликни ташкил қилади. Лекин уларга бугун Наманганда осон бўлмаслиги аниқ. "Навбаҳор" ҳам қишда таркибини яхшилаб олди. Самвел Бабаян қаерда ишламасин доим яхши натижа учун ҳаракат қилади. Жамоасини юқори ўринларга олиб чиқишга уринади. Жуда жанговар таркиб йиғилган.  Иккинчидан стадиондаги мухлислар ҳақиқий 12 ўйинчи бўлишади. Бошқа томондан жамоада ўйин сифати қандай йўлга қўйилгани қизиқ. Имкониятлар, ўйлашимча "Навбаҳор" ғалаба қозонса керак. Бунда асосий фактор мухлислар. 

Бунёдкор

Суперлига. 1-тур

03/03/2022, 18:30

0
:
0
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
30'  Авазбек Ўлмасалиев
33'  Маҳмуд Маҳамаджонов
82'  Расул Йўлдошев (Умидбек Султонов)
46'  Бобур Фарҳодов (Аюбхон Номанов)
57'  Жасур Ҳасанов О (Марат Бикмаев)

 - "Бунёдкор" ҳам "Насаф" сингари ўз тарбияланувчиларига таянмоқда. "Сўғдиёна" Улуғбек Бақоев бошчилигида ўтган йилги натижани яхшилаш учун астойдил курашади. Қайсидир маънода бу ўйинда тажриба ўз сўзини айтиши мумкин. Таркибни ўзагини сақлаб қолди ва яна кучайтирди. Шахсан мен ҳар бир ўйин мухлислар кўрадиган ва томошабоп ўтишини, ундан завқ олишимизни истайман. 

Динамо

Суперлига. 1-тур

03/03/2022, 18:30

2
:
0
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 31', Хожимат Эркинов - 34'

45'
90'
40'  Евгений Чумак
64'  Ислом Шарипов (Саидулло Раҳматов)
64'  Ойбек Нурматов (Фаҳриддин Алимов)
67'  Шокир Йўлдошев (Тўлқин Эргашев)
67'  Евгений Чумак (Абдужамол Исроилов)
77'  Александар Глишич (Саҳоб Рашидов)
31'  Драган Черан
34'  Хожимат Эркинов
34'  Икром Алибоев
71'  Сардор Собирхўжаев (Миржаҳон Мираҳмадов)
71'  Хожимат Эркинов (Диёр Холматов)
76'  Жасур Ёқубов
86'  Азизбек Турғунбоев (Оливер Шаркич)

- "Динамо"нинг Суперлигага қайтиши маҳаллий ишқибозларни қувонтиргани бор гап. Улар ўз майдонларида ўйнашади. Фикримча, "Пахтакор" амалдаги чемпион, Суперкубок соҳиби сифатида фаворит. Бу билан самарқандликларни кучсиз, демоқчи эмасман. Улар ҳам яхши тайёргарлик кўрди, хорижда йиғинлар олиб борди. Таркибида легионерлар бор. Лекин реал олиб қараганда устунлик "Пахтакор" томонида. Бу - футбол. Унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Жамоаларимиздан шиддатли ва стадионга келган мухлисларни зериктирмайдиган футбол кутиб қоламан. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди




Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика