UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  7 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Мусобақага тайёргарлик, рақиблардан иштирок эта олмаслиги, асосий мақсад борасида “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов билан суҳбат Янгиликлар

Мусобақага тайёргарлик, рақиблардан иштирок эта олмаслиги, асосий мақсад борасида “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов билан суҳбат

Хабарингиз бор, Жиззахнинг “Сўғдиёна” аёллар жамоаси Осиё Чемпионатида иштирок этади.

Кутилмаганда, Ҳиндистон клубига қўйилган тақиқ сабаб улар иштирок этмаслиги ойдинлашди. Эндиликда жиззахликлар Эроннинг “Бам Хатун” клуби билан икки баҳсда майдонга тушади. Мазкур ўйинлар олдидан “Сўғдиёна-W” жамоаси бош мураббийи Шерали Бабакулов фикрларига қулоқ тутдик. 

- Шерали ака, Осиё чемпионатига тайёргарлик ишлари қай тариқа кетмоқда?

- Бу мусобақага тайёргарлик ўтган йилдан бошланган десам бўлади. Чунки Осиё чемпионатида иштирок этишимиз аниқ бўлгач, тайёргарликни чемпионат баҳслари орқали давом эттириб келяпмиз. Мамлакатимиздаги энг яхши аёл футболчиларини жамоага жалб қилдик. Ўтган йили жамоада ўйнаган легионерларга жавоб бердик. Чунки айримларидан кўнглимиз тўлди, айримларидан эса йўқ. Қолаверса, молиявий талаблари ҳам борлигини инобатга олиб, кўпроқ маҳаллий аёлларга эътибор бердик. Тайёргарлигимиз режадагидек ўтди. Миллий чемпионатда ўйнаб келяпмиз. Хорижда йиғин ташкил қилишимиз лозим эди. Афсуски, ўхшамай қолди. Шунга қарамай, мазкур ўйинларга яхши тайёргарлик кўрдик. 16 август куни Қаршига етиб келдик ва бу ердаги машғулотларга астойдил киришдик. 20 ва 23 август куни ўтказиладиган ўйинларга яхши ҳолатда бўлишга интилмоқдамиз. 

- Ўйинлар Жиззахда эмас, Қаршида бўлиши қийинчилик туғдирмайдими?

- ОФК мусобақани Ўзбекистонга ўтказишини таъкидлаганидан кейин, мезбонликни Жиззахда ўтказиш бўйича таклиф билан чиққан эдик. Биласиз, ОФКнинг ҳам ўзига яраша талаблари бор. Яъни, майдон, машғулот ўтказиш учун қўшимча майдонлар, меҳмонхона ва бошқа жиҳатлари ҳисобга олинади. Балки, бу каби жиҳатлар Жиззахда камроқ бўлгани сабаб, Қаршида бўлиши айтилди. Жиззахда ўтказилганида, балки  мухлисларимиз далдаси муҳим ўрин тутган бўларди. Лекин биз бундан ҳафа эмасмиз, қийинчилик туғдирмайди. Ҳар ҳолда ўйинлар юртимизда ўтади. ТВ орқали баҳслар олиб кўрсатилади деган умиддаман. Бу эса футболчи қизларимизга янада далда бўлади. 

- Бу қарорга келиниши сизни ҳафа қилмадими?

- Клуб раҳбарияти мезбонликни ўзимизда ўтказиш бўйича қаттиқ ишлади. Лекин буни имконияти бўлмади. Қолаверса, Иордания ва Ҳиндистон клублари мусобақада иштирок эта олмаслигини вақтлироқ билганимизда, балки Эрон клубига қарши кечадиган беллашувларни Жиззахда ўтказишимиз мумкин эди. Майли, нима бўлса ҳам, ижобий натижа кўрсатишимиз лозим. Мухлисларимиз қаршисида ўйнаш яхши бўлишини айтиб ўтдим. Шунга қарамай, Қаршида мухлисларни қувонтирадиган натижа кўрсатишимиз ва кейинги босқичга чиқишимиз шарт. 

- Ҳиндистон клубини мусобақада иштирок эта олмаслиги, сизни режаларингизни қай даражада ўзгартирди?

- Мусобақада кимларга қарши ўйнашимиз аниқ бўлганидан кейин, рақибларни ўрганишни бошлагандик. Шунга монанд режалар қилгандик. Чиндан ҳам Ҳиндистон клубида яхши футболчилар тўплаганди. Таркибида 4 нафар легионер бўлиб, улар ўтган йили “Бунёдкор” аёллари устидан ҳам ғалаба қозонганди. Бир сўз билан айтганда, гуруҳдаги энг кучли рақиблардан бири эди. Уларнинг иштирок этмаслиги, режаларимизга қаттиқ таъсир қилмаган бўлса-да, кайфиятни тушишига тўғри келди. Биз охирги кунга қадар ФИФА томонидан қўйилган чеклов бекор бўлиши ва “Гокулам”нинг иштирок этишини кутгандик. Афсуски, барибир қарор ўзгаришсиз қолди. Тан олиш керакки, Иордания, Эрон ва Ҳиндистон клублари билан ўйинлар орқали халқаро майдондаги ҳолатимизни текшириб олишни мақсад қилгандик. 

- Эроннинг “Бам Хатун” клуби ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғриси, бу жамоа ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. Билганимиз шуки, улар мусобақа олдидан Қозоғистонда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказган. Икки ўртоқлик баҳсида бир ғалаба, бир мағлубиятга учраган. Таркибда тажрибали футболчилари бор. Эрон аёллар футболининг фалсафасидан келиб чиқиб, рақибни ўргандик. Икки ўйин ҳам қийин кечади, биз эса уларда ижобий натижага эришишни мақсад қилганмиз. 

- “Сўғдиёна-W” жамоаси ўз олдига қандай мақсад қўйилган?

- Биласизми, мусобақада иштирок этишимиз аниқ бўлганидан кейин раҳбарият аниқ мақсадлар белгилади. Ўзим ҳам мураббий сифатида гуруҳни пешқадам сифатида якунланши истайман. Агар биз уни уддаласак, октябрь ойида бошқа гуруҳдаги жамоага қарши баҳсда майдонга чиқамиз. Давралар оралиғида биз таркибга япониялик ва грузиялик легионерларни қўшиб олдик. Халқаро майдонда кўрсатадиган натижаларимиз орқали Ўзбекистонда аёллар футболига эътибор қай даражада эканини кўрсатишни истаймиз. Бу орқали юртимизда аёллар футболи ҳам ривожланишига ёрдам берган бўламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика