UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  13 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди Янгиликлар

Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" клубида ижарада ўйнаган Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдураимов жамоани тарк этишди.

Йил бошида "Машъал"дан ижарага олинган футболчилар нима учун мавсум ўртасида "қалдирғочлар" сафини тарк этишди? Шу савол билан "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамовга мурожаат қилдик.

"Биласизми уларни қишда жамоага олиб келгандик. Сабаби "Бунёдкор" ОЧЛ плей-оффида иштирок этиши керак эди, таркибимиздан 5 нафар футболчи U-23 Осиё чемпионатига кетганди, бундан ташқари бир қатор футболчилар хориж клубларига ўтиб кетишганди. Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун Муртозаев ва Абдураимовни "Машъал"дан ижарага олгандик. Аммо ҳозир жамоамизда футболчилар етарлича. Бу ўйинчилар захирада ўтиришса ҳеч кимга фойда бўлмайди. Шу боис "Машъал"га қайтардик. Бу ташаббус ҳам "Бунёдкор", ҳам "Машъал" клуби томонидан бўлди. Ҳар иккала футболчига ҳам жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдираман ва кейинги фаолиятларида омад тилайман", - дейди Вадим Абрамов.

Маълумот учун, Сардор Абдураимов "Бунёдкор" таркибида Ўзбекистон чемпионатида 1 ўйинда қатнашган бўлса, Муртозаев 7 учрашувда бир бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика