UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 3-тур учрашувлари ўтказилди  0 16:20Суперлига. 30-турдан ОНЛАЙН натижалар  22 15:57"Кристал Пэлас" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  2 15:26Рафинья "Барселона"ни АПЛ клубига алмаштириши мумкин  2 14:42Симеоне Серлотнинг "Атлетико"дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 13:32Вальвердега яна бир АПЛ даъвогари пайдо бўлди  3 12:37"Ливерпул" ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Трансфернинг асосий шарти маълум  6 11:51"Интер" "Реал" дарвозабонини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 11:22Лондон клуби “Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 10:57"Шўртан" футболчисига Қувайт ва Сербиядан қизиқиш бор  4 10:34ЎзПФЛ "йил футболчиси" учун номзодларни 5 тагача қисқартирди  20 10:10Месси жаҳон рекордини янгилади  41 09:43Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 09:18Сўнгги турларда Алиқуловни захирага "михлаб" қўйган мураббий истеъфога чиқди  3 09:15Виталий Левченко: "Танқид ва босимларни енгиб чемпион бўлдим"  12

Мурод Отажонов: "Ҳужумдаги муаммо? Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда муаммо" Янгиликлар

Мурод Отажонов: "Ҳужумдаги муаммо? Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда муаммо"

Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасида "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрларини билдирди.


- Авваламбор барчани байрам билан табриклайман. Табригимиз ўхшамай қолди. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, қийин баҳс бўлди. Менимча, "Насаф" билан учрашувдан сўнг йигитлар эмоционал томонлама сустлашиб қолишганди. Рақибни ғалаба билан табриклайман, "Сурхон" таркибида ёш йигитлар кўп экан ва уларга омад тилайман.

- "Бунёдкор" жамоаси икки учрашувдан буён майдонда бир киши кам бўлиб қолган рақибга қарши ўйнаб, ғалаба қозона олмаяпти. Бунга сабаб нима?

- Сабаби оддий, гол урсанг ютасан. Бизда вазиятлар бўлди лекин улардан унумли фойдалана олмадик, агар гол урганимизда, саволингизга бемалол жавоб берган бўлар эдим.

- "Бунёдкор"да ҳужум чизиғи бироз оқсаётгандек кўринади. Ўйинларда "Бунёдкор" сафида гол урадиган яққол ҳужумчи етишмаётгандек?!

- Ушбу мавсум бутун чемпионатимизда ҳужумчилар бўйича муаммо бор. Кўпгина жамоалар 2-3та гол уриб ўйнашмоқда. Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор.

- Абдуманнопов ўзининг юқори жисмоний ҳолатини йўқотгандек. Нега у бугун у захирада қолдирилди?

- Абдуманноповда кичик жароҳат бор эди. Эндигина ўзига кела бошлади ва бугун асосий таркибда бўлиши керак эди, лекин шифокорлар унга бугун дам бериш кераклигини айтишди. Кейинги баҳсларга у тайёр бўлади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика