UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  0 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  1 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  9 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  2 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50

Мурод Исмоилов: "Юрий Вазгенович мухлисларни чемпионликка ўргатиб қўйган" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Юрий Вазгенович мухлисларни чемпионликка ўргатиб қўйган"

"Бунёдкор" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.
"Ўйин биз учун кутилганидек оғир ўтди. "Бунёдкор" чиройли ўйин намойиш этди. Маҳорат бобида уларнинг устунлиги кўриниб турди. Бироқ, биз тўпдан кўра ўйин
назоратига эътибор қаратдик. Бир томондан, омадимиз ҳам келди. Икки маротаба тўп устунга тегиб қайтди. Керакли натижага эришга олдик.

Чарчаб қолиш? Захирамизда ҳам яхши футболчилар бор. Уларнинг кучидан фойдаланиб ўйинимизни намойиш этамиз. Имкон даражасида тўғри дастур бўйича ишлашда давом
этамиз. Бундан ташқари биз фақат чемпионатда қатнашмоқдамиз. Кубок ўйинларини эса тарк этдик. Насиб қилса, натижа кўрсата оламиз.

Биринчи ўринда Мансур Саидов, шукурали Пўлатов каби футболчиларнинг қайтиши билан жамоадаги муҳит ўзгарди.
Бундан ташқари машғулотлар жараёнига ҳам ўзгаришлар киритилган. Фёдоров ҳам жамоага катта ёрдам бермоқда.

Кўрсатмаларимни йигитлар тўғри бажаришди. Қўлимиздан келганича ўйин намойиш этдик.

Олдимизда Кубокни ютиш ёки чемпионлик каби вазифалар йўқ. Аммо, биз ҳар бир ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. "Оқ-Тепа"га қарши ўйинда деярли иккинчи таркибга имкон бергандик. Барчаси руҳият билан боғлиқ. Мен учун натижа эмас, академияни шакллантириш, келажак учун яхши футболчилар тарбиялаб бериш муҳим. Натижа бирданига бўлиб қолмайди. Энг асосийси, келажак учун яхши пойдевор тайёрлаш. Юрий Вазгенович мухлисларни чемпионликка ўргатиб қўйган.

Бугунги кунда футболимизнинг энг асосий муаммоларидан бири дарвозабонлар. Бугунгача "Нефтчи"да Черемисин савиясидаги посбон бўлмаган. Шу сабабли, уни жамоага таклиф қилганмиз. У яхши дарвозабон.

Бугунги каби тактик схемага Туркиядаги йиғин давомида тайёргарлик кўргандик. Тактика ҳам рақибнинг салоҳиятига қараб танланади. Йиғин давомида синаб кўрган услубларимиз ўз фойдасини кўрсатмоқда.

Фарғоналик мухлисларга катта раҳмат айтаман. Уларнинг қўллаб-қувватлаб тургани биз учун катта мадад бўлди. Вақтларини аямасдан келишгани учун миннатдорчилик билдираман.


Азиз Тўхтамуродов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика