UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  0 22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  54 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  10 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  16 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2

Мурод Исмоилов: “Вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади” Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади”

“Нефтчи” – “Қизилқум” учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.
Мурод Исмоилов (“Нефтчи” бош мураббийи): - Ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам оғир бўлиб ўтди. “Қизилқум” жамоаси Фарғонага яхши тайёргарлик билан келганлигини айтиб ўтишимиз керак. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Шогирдларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Бизга вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади деб ўйлайман. Рақиб жамоа асосан қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилди.

- Бу ўйинда шогирдларимни айблай олмайман. Улар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бугунги ўйинда 3 очко учун майдонга тушгандик. Афсус ғалаба қозона олмадик.

- Захирадан майдонга тушганлар ичида Смоляченко ва Фомин ўйинга киришиб кета олишмади. Зоҳид Абдуллаевда бир қанча имкониятлар булди. Лекин у ҳам имкониятлардан фойдалана олмади.

- Жамоамизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи уйинчи етишмаётгандек туюляпти. Мелзиддинов ҳам, Оника ҳам етакчилик ролини бажара олишмаяпти. Кейинги уйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика