UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  0 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  89 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

Мурод Исмоилов "Сўғдиёна"га мос мураббийми? Янгиликлар

Мурод Исмоилов "Сўғдиёна"га мос мураббийми?

Мурод Исмоилов "Сўғдиёна" клуби қизиқишига сабаб бўлгани ҳақида хабар чиқди.

2012 йил "Пахтакор" бош мураббийи сифатида Ўзбекистон чемпиони бўлган Мурод Исмоилов Жиззах клуби ишласа иккала томон учун қанчалик фойдали бўлади? Биз мураббийнинг фаолиятини ёдга олишга қарор қилдик.

Дастлаб Исмоилов Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб борганди. Ўша жамоа 2010 йил Тошкентдаги Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган, 2011 йил Мексикада ўтган мундиалда чорак финалга чиққан эди.

2012 йил Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. Айни пайтда фаолият олиб бораётган мураббийлар орасида чемпионлар жуда камлигини барча билади. Исмоилов 2014 йил Фарғона вилояти ҳокими таклифи билан "Нефтчи"да иш бошлади. Бир йил олдин жамоа мавсумни 9-ўринда тугатганди. Исмоилов бошчилигида бу натижа бир поғона яхшиланди. Аммо фарғоналик мухлислар жуда талабчан эканликларини барчамиз жуда яхши биламиз.  Кейинги йил "Нефтчи" ушбу мураббий бошчилигида яхши натижалар қайд этди. Раҳбарият сентябрь ойида Исмоиловнинг ўрнига Фёдоровни бош мураббий этиб тайинлади. Ўша мавсумни "Нефтчи" бешинчи поғонада тугатди.

2016 йилги мавсумни Мурод Исмоилов водийнинг бошқа бир клубида бошлади. "Қўқон-1912"даги фаолият у қадар яхши чиқмаганини барча билади. Бироқ ўша пайтдаги клубнинг молиявий ҳолати билан ҳозирги ҳолатини таққослаб бўлмайди. Сабаби ўша пайтда жамоа раҳбарияти Исмоилов сўраган футболчиларни олиб келиб беришга қодир эмас эди. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг мураббий ўзи ариза ёзиб жамоадан кетишга қарор қилган эди.

Шундан кейин "Нефтчи" раҳбарияти Исмоиловни яна жамоага қайтариб Фёдоровга ёрдамчи этиб тайинлади.

Энди Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби раҳбарияти мураббийга жамоани бошқаришни таклиф қилмоқда.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Исмоилов "Сўғдиёна" раҳбарларига агар Даврон Файзиев жамоада қолсагина унга ёрдамчи бўлиб боришга розилигини билдирган. Бу эса Исмоиловда ҳақиқий одамгарчилик борлигини кўрсатиб турибди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика