UZ

Сўнгги янгиликлар

23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  50

Мурод Исмоилов: “Ўйлайманки бугун муносиб равишда ғалаба қозондик” Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Ўйлайманки бугун муносиб равишда ғалаба қозондик”

“Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов қатнашди.
-Бу жамоалар ўртасидаги баҳс ҳар доим мана шундай жиддий курашларга бой бўлади. Бугунги ўйин ҳам бундан мустасно эмас. Ўйинга тайёрланиш чоғида рақибни кўп жиҳатларига эътибор қаратгандик – дея гап бошлади Мурод Музаффарович.

- ОТЖдаги ўйинчиларимиз сафардан қайтиб келишганди. Бугун уларнинг ҳам хизматидан фойдаландик. Олдиндан ўйлаган режамиз бугун иш берди деб ҳисоблайман. Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди. “Навбаҳор” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Қолаверса бугунги ўйинда бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. Кейинги ўйинларда ҳам мана шундай мухлислик қилиб, бизни қўллаб-қувватлашини сўраб қоламан.

- Шерзод Ҳакимовни биз ўйинни кучайтириш учун майдонга чиқардик. Лекин бундай тез ўйин бўлаётган учрашувга киришиб кетиш ҳар бир футболчига қийин. Агарда қарши ҳужумларда Ҳакимов қулай паслар билан таъминланганида балки у биз кутган режани янада амалга ошириб берарди. Унинг маҳоратига шубҳа йўқ. Олдиндан режамизда бўлган барча футболчиларни майдонга туширишга харакат қилдик.

- Клубда ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Шу жумладан олимпия терма жамоасига номзод ўйинчиларимизни ҳам. Албатта уларнинг фойдаси катта бўлади. Бизнинг ишимиз уларнинг кучидан оқилона фойдаланишдир. Биз шуни тўғри амалга ошира олсак, натижа ҳам ижобий бўлади.

- Майдон холати ҳали тўлиқ тайёр бўлмагани боис комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди. Лекин шунга қарамай йигитлар барибир айрим холатларда қандайдир боғлиқлик ва қандайдир комбинациялар чиқаришга харакат қилишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат.

- Ғалабамиз тасодиф эмас. Бизда кўпроқ имконият бўлди. Навбаҳор яхши шаклланган, кучли жамоа. Бугун уларни иккита ҳужумчи билан ўйнашини кутмагандик. Шунга қарамай ҳимоячиларимиз яхши ўйнашди. Ўйлайманки бугун муносиб равишда ғалаба қозондик.
- Отабек Ҳайдаровни иккинчи ҳужумчи сифатида майдонга туширдик. Лекин у гол ураётганида узоқроқдан зарба берди. Ўйиннинг холати шуни тақозо этди. Қолаверса унга кўпроқ олдинга харакат қилишини уқтиргандик. Гол бўлган вазиятда сезги устунлик қилди.

- Нима учун Қўқондаги стадионда ўйнаганимиз ҳақида мен бирон нарса дея олмайман. Бу савол менга эмас. Лекин барибир ўйин сифатимизга бу нарса халақит берди. Қувонарлиси эса иккинчи бор “Навбаҳор” билан Қўқонда ўйнаб, ғалаба қозондик. Бундан жуда хурсандмиз – дейди Исмоилов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика