UZ

Сўнгги янгиликлар

02:47Йўқ, бу амалга ошмади: ота-ўғил Янглар бир-бирига қарши ўйнамади  0 01:58Испания Суперкубоги финалида "Эл Класико" кўрамиз!  13 01:52Эксклюзив: "Манчестер Сити" "Ланс"га расмий таклиф билан чиқди, Ҳусановнинг нархи янада ошди  38 01:26Неймар "Ал Ҳилол"га қимматга тушди  6 01:00Расман: Амад Диалло шартномани узайтирди  1 00:35Улар яна бирга бўлишади: Каземиро Саудия томон йўл олмоқда  3 00:12Роналду фаолиятидаги 917-голини урган ўйинда "Ал Насср" иродали ғалаба қайд этди  4 23:58Англия Кубоги: "Эвертон" - "Питерборо" ўйинида ота ва ўғил бир-бирига қарши ўйнайдими?  1 23:27Расман: АПЛ клуби ўйин куни бош мураббийни истеъфога чиқарди  0 23:13"Бухоро" мавсумни қайси стадионда бошлаши аниқ бўлди  4 23:06Испания Суперкубоги. "Реал" - "Мальорка" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 22:50"Барселона": Шкафлар сотилади  19 22:33"Астон Вилла" 150 йиллик юбилейига атаб либос тақдим қилди  0 22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  2 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1

Мурод Исмоилов: "Бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман"

"Андижон" - "Нефтчи" (1:3) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов қатнашди.
“Авваламбор 27 июнь - Халқаро ОАВ куни муносабати билан барчаларингни чин қалбимдан табриклайман",- деб гап бошлади Мурод Исмоилов.

Энди ўйиннинг ўзига келадиган бўлсак, охирги турларга келиб жамоамизнинг ўйини қовушишни бошлади. Жамоамиз ўйинчилари якдиллик билан ҳаракат қилишни бошлашди. Бугун йигитлар берилган кўрсатмаларни имкон қадар бажаришга ҳаракат қилишди. Олдинги ўйинларга қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, "Андижон"га ҳам шундай тайёргарлик олиб бордик. Турнир жадвалида "Андижон" жамоаси билан ёнма-ён келаётгандик. Шунинг учун ҳар қандай ғалаба жамоага ўзгача руҳият олиб кириши аниқ эди. Мезбонлардан биз кучли қаршиликни кутган эдик. Худо шукурки, биз яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб қолдик. Бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман.

- Биз биринчи бўлим давомида тўп оширишларда хатоларга йўл қўйдик. Танаффус вақтида бундай хатоларга йўл қўймаслик зарурлиги ҳақида айтиб ўтдим. "Андижон" жамоаси асосан қарши хужумларга таянган ҳолда ўйин олиб борди.

- Чемпионат бошларида жамоамизда озгина саросималик ва футболчиларни бир-бирини тушунмаслик ҳолатлари бор эди. Ўйиндан-ўйинга бу ҳолатларни бартараф этишга ҳаракат қилдик. Охирги тўртта турдаги жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди деб айта оламан. Андижондаги майдон ҳолати яхши экан. Бугун биз тўп узатишларда ва тўп билан муомала қилишда бироз хатоларга йўл қўйдик. Шундай ҳолатлар устида иш олиб боришимиз кераклигини англаб етдим. Олдинга интилаяпмизми бундай камчиликларни бартараф этишим лозим.

- "Андижон" жамоаси ҳақида бир нима дейишим қийин. Охирги турларга келиб жамоада мураббий алмашди. Ҳозирда Ориф Маматказин вақтинчалик иш олиб боряпти. Бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман. Чунки карвонни бошчиси бўлмаса адашиб қолиши турган гап. Лекин жамоа бугун қўлдан келганча ҳаракат қилди деб ўйлайман.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика