UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  1 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  5 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  52

Мурод Бобожонов: “Бу ғалабани “Нефтчи” мухлисларига бағишлаймиз” Янгиликлар

Мурод Бобожонов: “Бу ғалабани “Нефтчи” мухлисларига бағишлаймиз”

Олий лига 10-тур доирасидаги “Пахтакор” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Пахтакор” устидан сафарда эришилган ғалаба билан барча “Нефтчи” мухлисларини табриклайман. Жуда ҳам қизиқарли ўйин бўлди. Мазкур муваффақиятни жамоамизнинг ишқибозларига бағишлаймиз. Тошкентга фақат ғалаба учун келгандик ва мақсадимизга эришдик. Бу биз ғалаба қозонадиган баҳс эди ва вазифани уддаладик, - деб таъкидлади Бобожонов.  

“Фарғонада хамжиҳат ва аҳил жамоа йиғилган. Хар қандай вазиятда жамоадошларимиз билан бир-биримизни қўллаймиз. Энди кейинги ўйинларга тайёрланамиз ва навбатдаги баҳсларда ҳам мухлисларга ғалаба тақдим этишга ҳаракат қиламиз”, - деди 22 ёшли ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 11-турда вилоят дербиси доирасида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. Беллашув 10 июнь куни бўлиб ўтиши режа қилинган.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика