UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Ўртоқлик ўйини. "Металлург" Обрадовичнинг голи эвазига "Машъал"ни мағлуб этди  1 17:02АПЛ. "Эвертон" - "Арсенал" ўйини учун асосий таркиблар эълон қилинди  2 16:49"Спортдаги улкан натижалари учун" — Роналдуга махсус соврин топширишди  0 16:36"Челси" ва "Манчестер Сити" "Арсенал"нинг 15 ёшли ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи   1 16:22Гари Линекер "Челси" қандай йўл билан совринлар учун кураша олиши мумкинлигини айтди  3 16:11"Милан дербиси" учун чипталар сотиб бўлинди  1 15:56"Рома" ярим ҳимоячиси Туринга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:34"Реал" ярим ҳимоячиси билан шартномани 4 йилга узайтирмоқчи  3 15:19"Бавария" япониялик футболчига кўз тиккан  1 15:08AГМК грузиялик тўпурарни ўз сафига қўшиб олди  5 14:57"Сурхон" Анталия йиғинига жўнаб кетди  5 14:33Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди  12 14:21"Манчестер Юнайтед" америкалик ёш футболчига қизиқмоқда  0 14:03“Бунёдкор”га нима бўляпти?  16 14:02Амрабат "Барелона"га ижарага берилмаганидан хафа  2

Мураббийнинг кучи қачон кўринади? Янгиликлар

Мураббийнинг кучи қачон кўринади?

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Қозоғистонни мағлуб этиб, Россия билан дуранг ўйнаганидан сўнг бир танишим Сречко Катанецни роса мақтаб қолди.

"Катанец ҳақиқатан зўр мураббий экан, шуни олдинроқ олиб келиш керак эди", дея баралла гапирди. Мен эса унинг фикрига жавобан Катанецнинг зўрлигини ҳали кўрмадик, олдин биронта расмий ўйинда жамоани бошқарсин, кейин қанақалиги билинади дедим. Нима демоқчи эканимни қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Словениялик мураббий 2021 йилнинг 27 августидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаряпти ва у билан 4 йиллик шартнома тузилган. Сречко Катанец келганидан бери Ўзбекистон МТЖ фақат учта расмий баҳс ўтказди. Энди рақибларни қаранг: Шри Ланка, Мальдив ва Таиланд. Осиё Кубоги саралаш босқичида шу жамоаларни мағлуб этиб, қитъа чемпионатига йўл олдик. Учта ўйинда тўплар нисбати 9-0. 

Ундан кейин сентябрда Камерунни ютдик. Камерун кеча Бразилияни ютди! Ноябрда Қозоғистондан 2:0 ҳисобида устун келдик, сўнгра Россия билан 0:0 ўйнадик. Мақтагулик натижалар, тўғри, лекин буларнинг бари ўртоқлик учрашувлари. Мураббийнинг асл кучи эса расмий ўйинда кўринади. 

Ўртоқлик ўйинига муносабат барибир бошқача бўлади. Ҳамма эркин, стадионга бемалол келади, бир-бири билан чақчақлашади, форма кияди ва ўйнаб кетади. Аммо расмий ўйиндаги хавотир бир ҳафта олдин бошланади. Босим кучаяди, ютқазиб қўйсак-чи деган хавотир пайдо бўлади.

Биласизми, Катанец келганидан бери ҳали биронта босими юқори ўйин ўтказмади. Австралия, Япония, Жанубий Корея каби кучли рақибларни қўя турайлик, биз ҳеч бўлмаса Уммон, Иордания, БАА билан уч очколи баҳсда курашиб кўрайлик, кейин Катанецнинг кимлиги кўринади. 

Ушбу мураббий бошчилигида Шри Ланка, Мальдивларни ютганимиз ҳеч нарса эмас! Ўртоқлик баҳсларида Қозоғистонни ютиб, Россия билан дуранг ҳам ҳеч нарса эмас. Катанецнинг асл кучи фақат иккита мусобақада кўринади: Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатига саралаш. Бундан бошқа мусобақа биз учун ҳеч нимани англатмайди. Шу боис ҳозирдан Катанецни зўр мураббий деб осмонга отмаган маъқул.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -14   

Фикрлар

+8   
03 дек 12:44:12
Шерзод Бек
Бир тийинга қиммат мақола.Ишинг бўлмасин, бабаян акангни мақтаб юровир
+6   
03 дек 13:11:43
Мирзаев А.
Хайрулло қичимаган жойингни қичитиб нима қиласан ёки борлигингни эслатиб қўймоқчи бўлдингми, сан яхшиси МТЖга Шацкихни қўйиш керак дегин битта яримта ура дейдиганлар топилади ёки Бабаян бир йилда совринли бўлди Бабаян қайтариш керак дегин, янада популярний бўласан.
+6   
03 дек 12:42:28
Феруз Ахмедов
Ёзишга мавзу колмадими дейман айримларда. Ковлаш буйича 1-урин. Катанец хам кетиб колади якинда бу кетишда. Куп интервью олишда хам куриниб туради журналистиканинг савияси. Тугри савол беришни билишмайди. Ковлаш буйича чемпионлар.
+6   
03 дек 12:41:37
Ayubkhon Inoyatov
Шу Айрим журналистлар айбдор деб Билан футболимизни ривожланиаслиги учун заказной маколалар купайиб кети. Бир икки журналистни хисобига олмаса колганини умуман футболни тушунмеди.
+5   
03 дек 13:19:35
MUMINOV ULUGBEK
Babayanni maqtab shu murabbiy bizni Jaxon chempionatiga olib chiqadi degan shu edimi uyat odamda ozgina bo'lsa xam insof bo'lishi kerak Xullas xurmatli Xayrulla Xoliqov bilgan mavzularni yozing taxminlaringizni keyinga asrab qo'ying
+5   
03 дек 13:12:42
Шерзод Бек
Мана кўриб олинглар таниб олинглар, билиб олинглар ўзбек футболи қуртларидан бири. Бунақа нарсалар кўринмасдек арзимасдек туюлиши мумкин лекин абрампарастларга ўхшаб ўзини фикри йўқ мухлисларни онгини ўзгартира олади манабунақа ўзбек футболига тушган қуртлар.
+4   
03 дек 12:39:56
,Хаqiqiy Kazim.
Бу бола эсларингда булса баба локомативда ишлаганда роса мактаб макола ёзган эди. Энди шу бабани зур деб уйлаган одамни футболга кандай акли етади.
Узи охирги пайтларда Катанецга хужум бошлади икки учта чала журналистчалар.
+3   
03 дек 12:52:55
Fudbol kuraylik
Hop Kamirunni yutganini maqtab quyibmiz xosh maqtaganimizga murabbiy uzidan ketib qoladi deb uylaysizmi unga umuman qiziqmas maqtaymizmi yomonlaymizmi murabbiyning gaplaridan shuni bilish mumkunki u Uzbekistonga u xaqidagi fikrlarni bilgani kelgani yu u xech kimning gapiga quloq solmaydi unga xech kim bosim utkaza olmaydi eng muxumi bizning fudbolchilargaxam shuni urgatmoqchi bosimga yengilmaslikni xech kimdan qurqmaslikni Uzbeklar oldindan yaxshi fidbol uynashgan muammo biz Braziliyani yutishimizga ishonmaganmiz bizni ishontiradigan ruhiy tayyorlay oladigan murrabbiy kelmagan ishoning yer yuzida xamma bir odam shunchaki boshqalar uz saloxiyatlarini kursata olishyabdi biz esa yu xozircha nasib yaxshi kunlar keladi muximi ishonch kerak
+3   
03 дек 12:30:33
Fudbol kuraylik
Boshlandi...
+2   
03 дек 18:18:51
Choriev 87
Катанц зўр мураббийи. Ҳар ҳолда Ўзбекистон МТЖ ҳимоя чизиғини оз бўлса да тартибга келтирилди ўша эски 4-4-2дан қутилдик. Янги 3-5-2 га ўтдик ярим ҳимоя ва ҳимоя ўртасида яхши боғламлар кўринди. Гол уриш имконияти кўпайди. Мақола 1 копейкага қиммат.
+2   
03 дек 13:50:28
Nazarov Sodiq
Бемаврид ёзилган сафсата
+2   
03 дек 13:15:55
Шерзод Бек
Ўзига нимага бу сайтда МТЖ мураббийига қарши провакацион мақолалар жуда кўп чиқади
+2   
03 дек 12:58:24
Asadulla Buriyev
Феруз Ахмедов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёзишга мавзу колмадими дейман айримларда. Ковлаш буйича 1-урин. Катанец хам кетиб колади якинда бу кетишда. Куп интервью олишда хам куриниб туради журналистиканинг савияси. Тугри савол беришни билишмайди. Ковлаш буйича чемпионлар.
Kapadzeni trener qilmaguncha kovlayveradi bula
+2   
03 дек 12:38:54
Fudbol kuraylik
Menimcha bosim nafaqat fudbolchilarda balkim muxlislaru mutaxasislardayam buladi jiddiy uyinlardan oldin biz xammamiz bosimga yengilib urganib qolganmiz biz faqat bosim qilib tasir utgazishni bilamiz fudbolchilarga terma jamoaga kim murabbiy bulmasin unga ishonmaysiz va uni qullamaymiz shu bizning borimiz terma jamoa murabiylariyu fudbolchilarni kovlashdan boshqa mavzu yu guyoki rasmiy uyinlar boshlanishiga xali ancha borligiga murabbiy aybdor kuram kurib turibdiyu terma jamoa uzgaryabdi usayabdi indamalaring mayli keyin kurarmiz
+2   
03 дек 12:32:18
Пахтакорим
энди буни кетказмоқчимисанлар!?!?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика