UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  3 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  17 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  12 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

Мураббийнинг кучи қачон кўринади? Янгиликлар

Мураббийнинг кучи қачон кўринади?

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Қозоғистонни мағлуб этиб, Россия билан дуранг ўйнаганидан сўнг бир танишим Сречко Катанецни роса мақтаб қолди.

"Катанец ҳақиқатан зўр мураббий экан, шуни олдинроқ олиб келиш керак эди", дея баралла гапирди. Мен эса унинг фикрига жавобан Катанецнинг зўрлигини ҳали кўрмадик, олдин биронта расмий ўйинда жамоани бошқарсин, кейин қанақалиги билинади дедим. Нима демоқчи эканимни қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Словениялик мураббий 2021 йилнинг 27 августидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаряпти ва у билан 4 йиллик шартнома тузилган. Сречко Катанец келганидан бери Ўзбекистон МТЖ фақат учта расмий баҳс ўтказди. Энди рақибларни қаранг: Шри Ланка, Мальдив ва Таиланд. Осиё Кубоги саралаш босқичида шу жамоаларни мағлуб этиб, қитъа чемпионатига йўл олдик. Учта ўйинда тўплар нисбати 9-0. 

Ундан кейин сентябрда Камерунни ютдик. Камерун кеча Бразилияни ютди! Ноябрда Қозоғистондан 2:0 ҳисобида устун келдик, сўнгра Россия билан 0:0 ўйнадик. Мақтагулик натижалар, тўғри, лекин буларнинг бари ўртоқлик учрашувлари. Мураббийнинг асл кучи эса расмий ўйинда кўринади. 

Ўртоқлик ўйинига муносабат барибир бошқача бўлади. Ҳамма эркин, стадионга бемалол келади, бир-бири билан чақчақлашади, форма кияди ва ўйнаб кетади. Аммо расмий ўйиндаги хавотир бир ҳафта олдин бошланади. Босим кучаяди, ютқазиб қўйсак-чи деган хавотир пайдо бўлади.

Биласизми, Катанец келганидан бери ҳали биронта босими юқори ўйин ўтказмади. Австралия, Япония, Жанубий Корея каби кучли рақибларни қўя турайлик, биз ҳеч бўлмаса Уммон, Иордания, БАА билан уч очколи баҳсда курашиб кўрайлик, кейин Катанецнинг кимлиги кўринади. 

Ушбу мураббий бошчилигида Шри Ланка, Мальдивларни ютганимиз ҳеч нарса эмас! Ўртоқлик баҳсларида Қозоғистонни ютиб, Россия билан дуранг ҳам ҳеч нарса эмас. Катанецнинг асл кучи фақат иккита мусобақада кўринади: Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатига саралаш. Бундан бошқа мусобақа биз учун ҳеч нимани англатмайди. Шу боис ҳозирдан Катанецни зўр мураббий деб осмонга отмаган маъқул.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика