UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  1 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  2 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  8 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  10 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  3 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  19 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  9 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   17 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  10 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  4 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  21 08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0

Мундиални "ўлдирган" сенсациялар Янгиликлар

Мундиални "ўлдирган" сенсациялар

Теглар :  ЖЧ-2018Сенсация
Сенсация - футболнинг безаги.

Албатта, ҳозирги замон футболини бусиз тасаввур қилиб бўлмайди. "Барса"чилар "Реал"нинг, "Реал"чилар эса "Барса"нинг "қоқилишини" чин юракдан исташади. Чунки улар эртага бир-бирининг устидан кулишлари керак. Бу икки жамоанинг мағлубияти эса сенсациядан ўзга нарса эмас. Тўғрими?

Тескари мантиқ роль ўйнайдиган Премьер-лигада эса пешқадам аутсайдерга ўз майдонида ютқазиб қўйиши ҳам сенсация ҳисобланмайди. Чунки биз бунга ўрганиб қолганмиз. МЮ, "Ман Сити", "Челси" каби жамоалар АПЛда исталган рақибига мағлуб бўлади.

Сенсациялар бор бўлсин-у, бироқ барчасининг ортиғи ошиқча. Бир ўйинда бир жамоа илк бўлимнинг ўзида 5та бир-биридан ажойиб гол урди. Уларнинг рақиблари эса таслим бўлган ва баҳсдаги интрига йўқолган. Хўш, иккинчи бўлимнинг нимаси қизиқ?

Россиядаги мундиалда футбол юлдузлари "лаънатланган" кабидек бўлди. Аввалига Салоҳга қайтиш чиптаси олиб берилди. Юлдузларга тўла Германия корейслар томонидан таслим қилинди. Чорак финалдан кейин футболнинг икки қироли - Роналду ва Месси аэропорт томон йўл олди. Испаниянинг мундиалдаги умри узоқ бўлмади. Азар Неймарни уйига жўнатиб юборди. Сенсациялар керагидан кўпайиб кетгани эса мундиалнинг плей-оффи қудратини, статусини анчагина тушириб юборди. Аслида саралашда Италиянинг мундиалга чиқа олмагани - катта йўқотиш бўлган ва шу орқали мамлакатда ЖЧга бўлган қизиқиш анчагина пасайиб кетганди."Эл Класико" вақтида дунё тенг иккига бўлинади - оқлар ва кўк-анорранглилар. Аслида ЖЧ финалида ҳам шундай бўлиши, унда гранд термалар ўйнаши керак (мантиқ шундай). Бу сафар ҳам бундай бўлмаса керак...

Мундиал бошлангунга қадар кимдир Хорватия термаси финалгача етиб боришини тахмин қилганмиди? Ҳатто Эден Азар мундиал бошланмасидан олдинги тахминларида 4 ярим финалчининг учтасини аниқ топган ва фақатгина хорватларда адашган. У ҳам бундай сенсациялар бўлишини билган. Бироқ Хорватия бу даражага боришини ҳаёлига ҳам келтирмаган. Ҳудди биз ва сиз каби.

ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 финалини қанчалик орзиқиб кутганимни биласизми? Испания - Голландия, Германия - Аргентина. Бу термалардаги юлдузлар одамни ўзига жалб қиларди. Эндичи? Энди ундай эмас. Фақатгина бир неча факторлар финалга бўлган қизиқишни бироз бўлса-да, ушлаб турибди. Ўша Модрич, ўша Ракитич, ўша Мбаппе, ўша Гризманн, ўша Погба.

Энди финалда юлдузларга тўла термани кўрмаймиз. Бундай тарифга на Франция ва на Хорватия арзийди. Булар Германия ва Аргентина ёки Испания ва Голландия эмас.

Бу орқали биз Хорватияни ёмон отлиққа чиқармаймиз. Улар финалга ҳақли эдилар ва бунга эришдилар. Ҳеч нима тасодифан бўлмайди.

Миржалол Норматов

Рейтинг: -66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика