UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  0 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  1 22:53Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна". Таркиблар маълум, "Реал" юришини бошламоқда!  9 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  7 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  2 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  16 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  4

Мундиал олдидан. Миржамол Қосимов: "Ҳеч бир рақибдан қўрққанимиз йўқ" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Миржамол Қосимов: "Ҳеч бир рақибдан қўрққанимиз йўқ"

Ёшлар терма жамоаси аъзолари жаҳон чемпионатига жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳозир энг муҳим баҳслар олдида турибмиз. Шу боис тайёргарлик ҳам жуда яхши бўлган. Ҳамма йигитлар маъсулиятни сезган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Пухта тайёргарлик кўрилган энди чиройли ўйин кўрсатиб юруғ юз билан қайтишни ният қилмоқдамиз. Кайфиятлар жуда юқори ва буни охиригача сақлаб қоламиз деб ўйлайман", - дейди Миржамол Қосимов.

- Белгиланган маррагача етиб боришга жамоанинг салоҳияти етадими?

Албатта, ҳамма нарсани имкони бор. Энг кераклиси машғулотларда чин дилдан ишлаб, буни майдонда кўрсатишдир. Ҳар қандай ютуқни қўлга киритса бўлади.

- Германия ёки Гондурас таркибидаги жуда юқори савияли футболчиларни кўплиги футболчиларини чўчитмаяпдими?

Йўқ. Умуман бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Нега чўчишимиз керак? Тўғри улар Бундеслигада ўйнаши мумкин лекин улар ҳам биз қатори футболчи. Спортда битта ибора бор ҳеч қандай рақибдан қўрқма. Биз ҳам ҳеч бир рақибдан қўрққанимиз йўқ. Энг кераклиги футболчиларни ўзида бўлган хохишда. Ҳаракат қилса уддаласа бўлади .

- Ўтказилган назорат ўйинлари мос равишда Португалия (Германия мисолида), Уругвай (Гондурас мисолида), Янги Зеландия (Фиджи мисолида) билан бўлиб ўтди. Бу ўйинлар орқали рақибларни имкониятини қай даражада эканлигини билиб олишга эришдиларингизми?

Юқорида айтиб ўтилганидек мана шу назорат ўйинларида рақибларни имконият учун қулай бўлди. Уларга қарши шу рақиблар мисолини тасаввур қилса бўлади. Ҳар қандай рақибга қарши ўйнашдан қўрқмаймиз.

- Жаҳон чемпионатидан нималарни кутмоқдасиз ?

Ҳар бир футболчи учун энг катта қадам мана шу жаҳон чемпионати бўлади. Шу боис Зеландияга бориб, энг кучли ўйинларимизни намоиш этиш ва Ўзбекистон номини муносиб ҳимоя қилишдир. Европадан келаётган мураббийларни назарига тушиб хориж клубларда ўйнашдир.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика