UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  22 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  10 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14

Мулоҳаза учун мавзу. Ўзбекистон ОЧЛ ўйинларига мезбонлик қилиши мумкинми? Мутахассислар бу борада нима дейди? Янгиликлар

Мулоҳаза учун мавзу. Ўзбекистон ОЧЛ ўйинларига мезбонлик қилиши мумкинми? Мутахассислар бу борада нима дейди?

Хабарингиз бор, 27 январь куни Осиё чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Кубоги учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Пандемия туфайли қуръа пайтида барча иштирокчи клубларни бир жойга йиғишнинг имкони йўқ. Шу боис қуръа онлайн тартибда олиб борилади. 

Маълумки, бу йилдан ОЧЛ гуруҳ босқичида 32та эмас, балки 40та жамоа қатнашади. Шунда Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида ҳам 5та гуруҳ бўлади. Ғарбдаги гуруҳ ўйинлари 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. ОФК ОЧЛ гуруҳ учрашувларини "уй-меҳмон" тарзида ўтказиш услубини сақлаб қолган, фақат аввалги йиллардагидек уйда қабул, меҳмонга бор каби бўлмайди. Яъни, гуруҳ ўйинлари ҳам марказлашган тартибда ўтади. 

Фақат ҳозирча ОЧЛ баҳсларининг марказлашган тартибда қайси давлат ёки нечта давлатда ўтказилиши аниқ эмас. Бизга маълум бўлишича, бу қуръадан кейин ўйинларни ўзида қабул қилиш ўтказиш истагида бўлган давлатлар билан музокаралардан сўнг эълон қилинади. Шу ўринда савол туғилади: модомики бу йилги ОЧЛ марказлашган тартибда ташкил этилар экан, Ғарб минтақасидаги битта ёки иккита гуруҳни Ўзбекистон қабул қилиши мумкинми? 

Айтайлик, биз U-19 Осиё чемпионатини шу йилнинг март ойида Ўзбекистонда ўтказмоқчи эдик. Бироқ ОФК қарори туфайли бу мусобақа ўтказилмайдиган бўлди. Навбатдагиси мезбонлик ҳуқуқи Ўзбекистонда сақланиб қолиш шарти билан 2023 йил ташкил этилади. 

Ҳозир эса ҳам ўзимиздаги вазиятни текшириб олиш, ҳам амалиёт бўлиши учун бу йилги Осиё чемпионлар лигасини қабул қилсак бўладими? Ва агар қабул қилиш имкони юзага келса, бунинг учун шароитлар етарлими? Мана шу иккита асосий саволга жавоб олиш мақсадида мутахассисларга юзландик.

 

Аваз Бердиқулов, ОФК ходими: 

- "Ўзбекистон ОЧЛ гуруҳ ўйинларини бемалол қабул қилиши мумкин ва бунда ҳеч қанақа муаммо кўрмаяпман. Албатта, 27 январь куни бўладиган қуръадан кейин ўйинлар қайси мамлакатда ўтказилиши эълон қилинади. Биздаги шароитлар чакки эмас, фақат ҳамма гап Ўзбекистон қизиқиш билдирган гуруҳга бошқа давлатнинг ҳам қизиқиш билдиришида. Айтайлик, "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар Тошкентда бўлиб ўтишига ҳеч ким қарши эмас, лекин "Пахтакор" гуруҳида Қатар клуби бўлса ва Қатар ҳам мезбонликка таклиф берса, унда ОФК ҳар икки томон шароитларини ўзаро солиштириб чиқади". 


Алишер Никимбаев, Қатар ФА ходими: 

- "Менга маълум бўлишича, ОФК шундоқ ҳам бирдан ортиқ мамлакатда гуруҳ ўйинларини ўтказмоқчи. Чунки битта мамлакатда шунча ўйинларни ўтказиш осон бўлмайди. Масалан, ўзим ишлайдиган Қатар мисолида айтадиган бўлсам, биз ҳозир тайёр эмасмиз. Чунки бу ерда стадионларни мусобақаларга тайёрлаб бориш бўйича махсус дастур тузилган ва ҳамма шу бўйича ишлайди. Бемалол айтишим мумкин, Қатар апрелда ОЧЛни қабул қилиш учун тайёр бўлмайди". 

- "ОФК мусобақалар ўтказиш қўмитаси қарорига кўра, ОЧЛ қуръасидан кейин, яъни ким қайси гуруҳда жой олгани маълум бўлганидан сўнг ОФК ўйинларни ким ўзида қабул қилиши бўйича давлатларга таклиф билан чиқади. Шунда бемалол Ўзбекистон ҳам мезбонлик ҳуқуқини олиши мумкин". 

- "Шароитлар ҳақида гапирадиган бўлсам, масалан 2008 ва 2010 йилги Ўзбекистонда ўтган U-16 Осиё чемпионатида иккитадан тўрттагача кийим алмаштириш хоналаридан фойдаланганмиз. Шундай бўлганки, битта ўйин тугадими, жамоалар стадиондан чиқиб кетиши билан кийиниш хонасини кейинги келадиган жамоалар учун тайёрлаб қўярдик". 

- "Лекин ҳозир вазият бошқача. Биринчидан, ҳар бир кийим алмаштириш хонасини жамоалар келишига маълум вақт қолганда дезинфекция қилиш шарт бўлади. Бу эса яна қўшимча вақтни олади. Ва бунинг учун ўйинлар орасидаги фарқ тўрт ярим - беш соат бўлиши керак. Шунда битта ўйин соат 13:00да бошланса, иккинчи баҳсни 18:00да бошлашга тўғри келади. Айтмоқчи бўлганим, бу агар ўйинлар битта стадионда ўтказилса". 

- "Агар бошқа ўйингоҳлардан ҳам фойдаланилса, унда бошқача вариант кўриб чиқилади. Бу ўринда асосий муаммо бу - меҳмонхоналар деб ўйлайман. Нима учун? Чунки ОФК талабига кўра, клублар истиқомат қиладиган меҳмонхонага бошқа шахсларнинг киришига ва яшашига рухсат берилмайди. Қатарда ўтган ОЧЛ баҳсларида битта меҳмонхонада олтита жамоа турди. Тўғри, қийинчиликлар бўлди, лекин вазият шуни тақозо этганди". 

- "Бу ўринда Ўзбекистонда ҳам тўртта жамоа бирга турадиган битта меҳмонхона топиш керак бўлади. Бундан ташқари ҳакамлар ва ОФК ходимлари учун ҳам алоҳида меҳмонхона керак. Шу боис асосий муаммо стадионларда эмас, балки меҳмонхоналарда деб ўйлайман". 

- "Яна бир масала бор. Бу ҳар ўйиндан олдин тест топшириш масаласи. Маълумки, ОФК Ғарб минтақасидаги гуруҳ ўйинларини 14-30 апрель оралиғига қўйган. Бу дегани 14-15, 17-18, 20-21, 23-24, 26-27 ва 29-30 апрель кунлари гуруҳ баҳслари ўтказилади. Агар "Пахтакор" ўйнайдиган гуруҳ учрашувлари Тошкентда ўтадиган бўлса, жамоалар аэропортга келганидан бошлаб токи ўйинлар тугамагунча камида 8 марта коронавирусга тест топширишлари керак бўлади. Ўтган йил Қатарда жамоаларни кўп марта тестдан ўтказдик. Бу ўринда клублардан ташқари ҳакамлар, ОФК ходимлари, ташкилотчилар ҳам борлигини унутмайлик". 


Аҳмед Тиллаев, ЎФА ходими:

- "Марказлашган тартибдаги ОФК мусобақаларига битта гуруҳ ўйинлари учун битта стадион ва иккита машғулот майдони етади. Тошкент шароитида бемалол 2-3та гуруҳни қабул қилса бўлади. Чунки бизда яхши ҳолатда "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва пойтахт вилоятидаги АГМК стадионлари бор".

- "U-19 Осиё чемпионати мезбонлигини қабул қилиш учун заявка берганда ҳам шуларни инобатга олгандик. Ўзбекистон шароитида битта гуруҳни Наманган вилоятига бериш мумкин. Фақат баъзи стадионлардаги ёритиш тизимини яхшилаб қўйсак бўлгани". 

- "ОФК менимча, бу йилги ОЧЛ мезбонлигини икки ёки учта давлатга берса керак. Тўғри, Осиё чемпионлар лигасида талаб юқори, буни ҳамма билади, лекин бемалол ўтказиш мумкин. Масалан, ОФК Кубогини ўзимизда муаммосиз қабул қила оламиз". 


Мухаммад Содиқ Содиқ-Охунов, ЎФА ходими: 

- "Албатта, қуръадан кейин барча ассоциациялар мусобақани қабул қилишга таклиф олишади. Ва бу ўринда Ўзбекистон ОФК учун ҳар томонлама қулай деб ўйлайман. Шахсий фикрим, бизга фақат битта гуруҳни қабул қилиш берилиши мумкин. Стадион ёки меҳмонхоналар бўйича муаммо йўқ, фақат яхши машғулот майдонлари етмай қолиши мумкин".


Баҳодир Мирзаев, АГМК ходими: 

- "Ўйлайманки, ОЧЛ гуруҳ баҳсларини ўзимизда қабул қилса бўлади. Масалан, Тошкент бемалол қабул қила олади. Қаршида ҳам ажойиб стадион бор. Машғулот учун ҳам уларда иккита яхши майдон бор". 

- "Агар битта гуруҳни қабул қилсак, иккита майдон етарли деб ўйлайман. Лекин меҳмонхона билан боғлиқ саволлар юзага келиши мумкин. Бундан ташқари ҳакамлар, ташкилотчилик, ТВда тўғридан тўғри эфир муаммоси бўлмаса бўлгани. Менимча, битта гуруҳ Тошкентда, битта гуруҳ Қаршида йиғилса бемалол ўйинларни ўтказса бўлади". 

- "Агар иккита гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтадиган бўлса, унда баъзи муаммолар юзага келиши мумкин. Бунинг учун 8та жамоага стадионлар керак бўлади. Лекин машғулот учун майдонларимиз етарли. Умуман олганда, Ўзбекистон ОЧЛни қабул қилиши мумкин, лекин ОФК бизга бермаса керак". 

- "Ўтган йил Дохада ўтказилган ўйинларга ОФКнинг 20-30 нафар ходими борган деб эшитдим. Волонтёрлар эса Қатар ФА ёрдами билан жалб қилинган. Агар бизга битта ёки иккита гуруҳни бериб, қолган гуруҳлар бошқа жойда ўйнаса, ОФК ходимлари етмаса керак деб ўйлайман. Шу боис ОФК битта яхлит жойни танлайди деган тахминдаман".

- "Менимча, ОЧЛ гуруҳ босқичи мезбонлиги Саудия Арабистони ёки БААга берилса керак. Эронда ўтказиш қийин деб ўйлайман. Лекин бизда ҳам ўтказса бўлади. Шунда ўз имкониятларимизни синаб олган бўлармидик. Тест олиш, жамоаларни меҳмонхонага жойлаштириш, автобус, трансляция бўйича Тошкент жуда қулай. Фақат бу ўринда ўзимизнинг клублар қийналиб қолади, чунки Суперлига кетаётган бир пайтда майдонлар ўзимизга ҳам керак бўлади". 


Сардор Акрамов, "Локомотив" ходими: 

- "ОЧЛни ўзимизда қабул қилиш - бу четдан турли миллат одамлари кириб келади дегани. Ҳозирги пандемия шароитида ҳукумат бунга рухсат берадими-йўқми, бу энг асосий масала. Коронавирус бўйича бизда тезкор гуруҳ ишлаяпти ва уларнинг ҳам фикри муҳим аҳамиятга эга. Агар Ўзбекистон ҳукумати ОФК билан келишган ҳолда қабул қиладиган бўлса, Тошкентда бемалол ўтказса бўлади. Бошқа шаҳарлардан фақат Қаршига бериш мумкин". 


Беҳзод Назаров, "Пахтакор" ходими:

- "Ўзбекистон ОЧЛ ўйинларини қабул қилиши мумкин, фақат бунинг учун авваламбор ЎФА шуни ҳохлаши керак деб ўйлайман. ОФКнинг пандемия шароитида мусобақаларни ўтказиш бўйича махсус протоколи бор. Агар барча шунга амал қилса, бемалол ўйинларни ўзимизда қабул қилсак бўлади. Ўтган йил Қатарга борганимизда протоколга тўлиқ амал қилгандик". 


Нарзулла Сайдуллаев, сайтимиз муҳаррири:

- "Ўзбекистон ОЧЛнинг битта гуруҳини ўзида қабул қилиши мумкин деб ўйлайман. Тўғри, иккита ёки ундан кўпроқ гуруҳга мезбонлик қилишимиз мумкин, бироқ бунда фақат Тошкент эмас, қолган шаҳарлардаги стадионлар ҳам керак бўлади". 

- "ОФК айни пайтда клубларни COVID-19дан ҳимоя қилишга алоҳида эътибор бермоқда ва клубларнинг бир шаҳардан иккинчисига кўчиб юришини оқламаса керак. Шундай экан, Тошкентнинг ўзида битта гуруҳни қабул қилса бўлади. Бунда ўйинлар учун иккита стадион ва машғулот майдонлари бор. Тўртта клуб ва ҳакамлар учун меҳмонхоналар ҳам етарли, назаримда".

- "Шароитлар масаласига келсак, "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив" ОЧЛда узоқ йиллар иштирок этган. Ўша вақтда клубларимиз ОФКнинг талабларини бажара олишган. Лекин ҳозирги пайтда коронавирусдан ҳимояланиш биринчи ўринга чиққан ва изоляция шароитини яратиб беришга қодирлигимизни исботласак бўлгани". 

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика