UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   0 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1

Муҳсин Муҳаммадиев: "Истеъфо? Жамоа мағлуб бўлса мухлислар норози бўлишлари табиий" Янгиликлар

Муҳсин Муҳаммадиев: "Истеъфо? Жамоа мағлуб бўлса мухлислар норози бўлишлари табиий"

"Бухоро" - "Металлург" (1:4) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бундай йирик ҳисобда мағлубиятга учраш жуда ҳам аламли. Агар биринчи таймда ўйинимиз футболга ўхшаган бўлса-да, иккинчи таймда пенальтидан гол ўтказиб юборганимиздан кейин жамоамиз бутунлай "парчаланиб" кетди. Афсуски шундай бўлиб туради, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Ҳисоб ўйинга мос эмас. Пенальтидан гол ўтказганимиздан кейин ўйинни ташлаб қўйдик ва олдинга қараб югурдик. Такрорлайман натижага бош мураббий айбдор", - дейди Муҳаммадиев.

- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин бухоролик мухлислар ижтимоий тармоқларда негатив фикрлар ёзишмоқда. Сизнинг кетишингизни сўрашмоқда...

- Мухлислар севимли жамоаси мағлуб бўлаверса ҳар доим норози бўлишади. Сал олдин ҳам айтдим, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан.

- "Машъал" яратиб берган шароитлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шароитлар яхши фақат майдондаги майса жуда баланд. Бу иккала жамоага ҳам қийинчилик туғдирди.

- Легионерлар қачон келишади?

- Янгиликларни кузатиб борасизми? Йўллар ёпиқ бўлса қандай келишади? Авиақатновлар йўлга қўйилса келишади.



Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика