UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8

Муҳсин Муҳаммадиев: "Бухоро"нинг бу йилдаги мағлубиятлари тугади" Янгиликлар

Муҳсин Муҳаммадиев: "Бухоро"нинг бу йилдаги мағлубиятлари тугади"

"Навбаҳор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун ёмон ўйнамадик, тўпни назорат қилдик. Аммо ҳужумда ишларимиз юришмади. Иккита шарт бўлмаган голни ўтказиб юбордик. Клубга яқинда келдим ва ўйинни ўзгартиришга уринаяпман, йигитлар ҳали бунга кўникиб улгуришгани йўқ. Иккинчи даврада бутунлай бошқача жамоани кўрасизлар, бу йилдаги барча мағлубиятлар тугади деб ўйлайман.

Жамоадаги камчиликларни албатта кўрдим, аммо уларни жамоа ичида муҳокама қиламиз.

Мен ўйнаган пайтдаги футболчилар ҳозиргиларидан кучлироқ деб биламан. Бизнинг пайтимизда битта турдан фақат битта баҳс ТВ орқали намойиш этиларди. Ҳозир бутун дунё футбол томоша қилмоқда, олдин бунчалик кўп ахборот бўлмасди. Аммо фикрлаш бўйича барибир бизнинг давр футболчилари кучлироқ деб биламан", - дейди Муҳсин Муҳаммадиев. 


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика