UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  3 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  52 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  102 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Муҳриддин Аҳмедов: "Турон" яқин йилларда Суперлигага чиқмоқчи" Янгиликлар

Муҳриддин Аҳмедов: "Турон" яқин йилларда Суперлигага чиқмоқчи"

Фарғона вилоятининг "Турон" клуби янги мавсум олдидан ўз сафига дарвозабон Муҳриддин Аҳмедовни қўшиб олди.

Посбон сайтимизга қисқа интервью берди.

- "Турон"ни тажрибали Баҳром Ҳакимов бошқармоқда. У қандай инсон экан?

- Баҳром ака Ҳакимов жуда тажрибали мураббий. Жуда кўп жамоаларда ишлаган. Ўз вақтида "Насаф"ни қандай жамоа қилганини барча яхши билади. Мана шундай мураббий билан бирга насиб қилганидан хурсандман. Ҳакимов жуда оғир-босиқ мураббий. Ҳар бир машғулот мен учун 10 марта ерга таяниб туришдан (отжимания) бошланади. Хатоларимни кўрсатиб бераяптилар ва улар устида ишлаяпман.



- Жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

- "Турон"га келадиган бўлсак жамоа жуда аҳил ва Шоҳруҳ Холматов, Аҳрор Умаржонов каби тажрибали ўйинчилар бор. Шароитларга келадиган бўлсак жуда яхши. Клуб хўжайинлари жуда яхши инсонлар экан. Улар футболчиларга барча шароитни қилиб беришмоқда.

- "Турон"нинг мақсади қандай?

- Клубнинг бу йилги мавсумдаги мақсади "B" ПРО-лигада муносиб ўринларни эгаллаш ва "А" ПРО-лигага чиқиш. Келажакда эса Суперлигага чиқиш мақсад қилиб қўйилган.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика