UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Муҳаммадқодир Рахимберганов: "Энг олий мақсадим – Европа гранд жамоаларида тўп тепиш" Янгиликлар

Муҳаммадқодир Рахимберганов: "Энг олий мақсадим – Европа гранд жамоаларида тўп тепиш"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод футболчи Муҳаммадқодир Рахимберганов янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

- Ўзингизни батафсилроқ таништириб ўтсангиз...

- 2001 йил 11 мартда Хоразм вилояти, Гурлан туманида туғулганман. Оилада 6 кишимиз – отам, онам, акам ва 2 та укам. Оилада фақат мен спорт билан ошна тутинганман.

- Футболга кириб келишингиз ҳақида...

- Футболдаги илк сабоқларни 5 ёшимдан бошлаб Ойбек акадан, профессионал футболга қадар Ислом Абдушариповдан ўрганганман. Профессионал футболчи бўлиб шаклланишимда Александр Ежовнинг хизматлари беқиёс. Кейинчалик Александр Хомяков, Тачмурод Агамуродов ва Темур Кападзедан сабоқ олиб келяпман. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча устозларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Тайёргарлик жараёнлари қандай ўтяпти?

Ушбу мавсумдан умидим катта, шу боис жамоа билан умумий гуруҳ машғулотларида янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрямиз. Йиғин жуда қизиқарли ва яхши даражада бўлиб ўтмоқда. Умумий гуруҳ машғулотларидан ташқари индивидуал тарздаги машғулотларни олиб боряпман. 

- Олган жароҳатингиз ва жисмоний ҳолатингиз борасида нима дея оласиз? 

- Олдинги мавсум бошида кичик жароҳат олгандим, ҳозир тўлиқ тузалдим ҳамда бор кучим билан машғулотларга зўр берганман. Жисмоний ҳолатим айни вақтда қониқарли даражада, янги мавсумга қадар аъло даражага етказиб олишга ҳаракат қиляпман.

- Нега "Олипик"дан кетиб, "Хоразм"га ўтдингиз?

- "Олимпик" футбол клуби бош мураббийи Темур Кападзе жамоани аъло даражада шакллантирган, у ерда ўзим учун жуда кўп нарса ўргандим. "Олимпик"ни ўйин амалиётим озроқ бўлганлиги сабабли тарк этдим. Мен учун ҳозирги пайтда энг муҳуми ўйин амалиёти деб биламан.

"Хоразм" футбол клубига келишни ундаган асосий нарса, аввало, шу эл фарзандиман, шу жамоадаги ўйинларим орқали футбол жамоатчилиги назарига тушдим, энг асосийси, клуб раҳбариятининг менга бўлган ишончи мени бу ерга келишга ундади.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?

Аввало, "Хоразм" мухлислари ва мураббийларининг ишончини оқлаб, шу жамоага фойдам тегишини хоҳлайман. 

Шу кунларда рус ва инглиз тилларини ўрганиш ишларини бошлаб юбордим. Энг олий мақсадим – Европа гранд жамоаларида ўйнаш, шу сабабли ҳар тарафлама тўла тайёр бўлиш лозим деб биламан.

- Футболдаги кумирингиз ким?

- Жаҳон футболида Муҳаммад Салоҳ. Ўзбекистонлик футболчилардан эса Жалолиддин Машариповнинг ўйинларини мунтазам кузатиб бораман.

- Суҳбат якунида айтмоқчи бўлган сўзларингиз...

Нима дейишим мумкин, "Хоразм"да мухлислар қуршовида ўйиним ҳар доим яхши чиққан. Янги шаклланаётган жамоамиз билан ишқибозларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика