

Ушбу ўйинда мезбонлар сафида Шуҳрат Муҳаммадиев ва Саламат Қутибоев жароҳат туфайли иштирок эта олишмайди. Бу ҳақда ўйинолди матбуот анжуманида бош мураббий Андрей Микляев маълум қилди. Бундан ташқари ярим ҳимоячи Тимур Кападзенинг ҳам баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида турибди.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Истиқлол" учрашуви 11 апрель куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида соат 16:00да бошланади. Бу ўйинга келиб касалликка чалинган футболчи Сирожиддин Сайфиевга ёрдам беришингиз мумкин.



