UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  7 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"нинг мақсади – мавсумни кучли учликда якунлаш" Янгиликлар

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив"нинг мақсади – мавсумни кучли учликда якунлаш"

"Локомотив" ҳамда "Қўқон-1912" ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин (2:1) "темирйўлчилар" янги аъзоси ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Муҳаммаданас, авваламбор, туғилган кунингиз билан табриклаймиз!

- Ассалому алайкум. Мана шундай эътибор учун каттакон раҳмат!

- Собиқ жамоангизга қарши ўйин ҳақида фикрингиз?

- Одатда собиқ жамоангизга қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлади, чунки мураббийлар ва раҳбарият қаршисида бошқача кечади. Айни вақтда “Локомотив” билан янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқдамиз. Денис Коростиченкони берган кўрсатмаларини ўйинда тўлиқ бажаришга ҳаракат қилмоқдамиз.

- “Локомотив” билан янги мавсумда қандай мақсадларни қўйгансиз?

- Мақсадларимиз катта. Яъни, мавсумни кучли учликда якунлаш. Бунга эришиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. 

- Янги жамоага мослашиб кетиш жараёни қандай бўлмоқда?

- Бу борада клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабидан миннатдорман. Улар қўлларидан келганча ёрдам беришмоқда. Жамоадошларим билан муносабатларим аъло даражада, муаммо кузатилгани йўқ. 

Шу ўринда, “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штабига раҳмат айтаман. "Локомотив"га ўтишимни тўғри тушунишди ва рухсат беришди. Бу клуб доимо қалбимда қолади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика