UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 1:0 (матнли трансляция)  56 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив" билан ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз" Янгиликлар

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Локомотив" билан ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Coca Cola суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан олдин “Қўқон-1912” жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов ўз фикрларини баён қилди.

- Муҳаммаданас "Локомотив"га қарши ўйинга таёргарлик қандай кетяпти? Бу ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?
- "Локомотив" билан бўладиган ўйинга тайёргарлик , доимгидек бўляпти. Бош мураббийимиз барча футболчилардан ўз ишимизга виждонан ёндошишимизни талаб қилмоқдлар. Жамоамиздаги барча футлчилар бу мавсумда мухлисларни хурсанд қилиш учун, юқори ўринлардан бирини қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилишяпти. Ҳар бир ўйинда мураббийларимизнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ижобий натижа учун курашяпмиз. “Локомотив” билан ўйинга келадиган бўлсак, бу жамоани биринчи даврада ютганмиз. Бу сафар ҳам майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушамиз ва бунинг учун бор имкониятларимизни ишга соламиз. Тўғри “Локомотив” таркибида жуда кучли футболчилар жамланишган, лекин биз ҳам ўз ўйинларимиз билан ҳар қандай жамоа билан ўйнаш мумкинлигини исботлаб келяпмиз. Чемпионат охирига келиб ҳеч қайси ўйин осон ўтмаяпти. Лекин биз ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари бизга қўшимча куч ва шижоат беради.

- Сиз кўплаб ўйинларда жарима зарбаларини амалга оширяпсиз. Локога қарши 1-даврадаги ўйинда жаримадан гол ҳам урган эдингиз.

- Жамоамизда стандарт вазиятларнинг усталари бўлган футболчилар бор. Айниқса Мурод ака Холмуҳаммедов бу борада анча тажрибали футболчи ҳисобланадилар. Мен бош мураббийимиздан ҳамда Мурод акадан стандарт вазиятларни ижро этиш бўйича кўп жиҳатларни ўрганиб боряпман. Ўйин вақтида сардоримиз менга жарима зарбаларини ижро этиш имконини бериб келмоқдалар. Бундан кейинги ўйинларда ҳам ўзимга бериладиган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қиламан.

Эртадан кейин бўладиган ўйинга мухлисларимизни стадионга таклиф қиламан. Биз эса уларни стадиондан яхши кайфиятда қайтишларига имкони борича ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика