UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   5 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  12 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Муҳаммад Юсеф Каргар: "Ўзбекистон - мусобақа фаворити" Янгиликлар

Муҳаммад Юсеф Каргар: "Ўзбекистон - мусобақа фаворити"

Ўзбекистон – Афғонистон (5:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб Муҳаммад Юсеф Каргар иштирок этди.
“Ўзбекистон терма жамоаси турнир фаворити ва улар гуруҳ ўйинлари давомида буни исботлай олдилар. Жамоада иккита бир хил таркиб бор. Захирадан тушган футболчилар асосийлардан кам эмас. Бундай терма жамоага қарши ўйнаш жуда қийин. Муҳими турнирда иштирок этдик мағлубиятга учраган бўлсакда, футболчиларимиз учун бу мусобақа анча фойдали бўлганлигини эътироф этишим мумкин”, - дейди Афғонистон бош мураббийи Муҳаммад Юсеф Каргар.

- Уч нафар ўйинчингиз мусобақа бошланмасидан аввал қайтиб кетган эди. Бу сизга қийинчилик туғдирдими?
- Асосий таркибнинг икки нафар ўйинчиси йўқ эди. Посбонимиздан ҳам фойдалана олмадик. Албатта бу менга қийинчилик туғдирди. Лекин уларни ўрнига тушган футболчиларимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Яна бир бор айтаман бу мусобақада иштирок этишимиз биз учун анча фойдали бўлди. Кейинги мусобақаларда Афғонистон янада яхшироқ ҳаракат қилишига ишонаман

- Аввало жамоангизга очиқ ўйин қилганига раҳмат айтаман. Футбол шуниси билан жозибали. Жамоангиз ўйинидан келиб чиқиб айтсам ҳимоя билан натижага эришингиз ҳам мумкин эди нега барча ўйинларда очиқ футбол қилдингиз?

- Бангладеш билан бироз ҳимояга эътибор бердим, Гонконгга эса ҳужумкор. Асосан 4-3-2-1 тактикаидан фойдаландик. Ўзбекистин билан ҳимоямиз иш бермаслиги маълумдек эди чунки улар кучли. Рақибимиз тўлиқ куч билан ўйнаганлиги учун ҳам 5та гол урди.

Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика