Муҳаммад Салоҳ пешқадам, Мане эса Агуэро ва Обамеянгга етиб олди

Eldor Akmurzayev
27 апр 2019, 01:00
Англия чемпионатининг 36-тури доирасидаги «Ливерпуль» ва «Хаддерсфилд» учрашувнинг 23-дақиқасида Садио Мане гол уради.

Ушбу аниқ зарба туфайли у чемпионат тўпурарлари рўйҳатида Серхио Агуэро ҳамда Пьер-Эмерик Обамеянгга етиб олди. Энди уччала футболчида ҳам 19тадан гол бор. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида гол урган мерсисайдликларнинг бошқа бир форварди Муҳаммад Салоҳ эса АПЛдаги 20-голини уриб, тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia