Муҳаммад Салоҳ ҳам пулни танлади

Aslanov Jasurbek
27 авг 2023, 01:01
"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони чемпионатида ўйнамоқчи.

Маълумотларга кўра, футболчи "Ливерпуль" раҳбариятига "Ал Иттиҳод"га ўтмоқчилигини маълум қилган.

Саудияликлар мерсисайдликларга 100 млн. доллардан кўпроқ пул таклиф қилишган. Трансфер 28 август куни амалга ошиши мумкин.

Олдинроқ, "Ливерпуль" устози Юрген Клопп Салоҳ сотилмаслигини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/RudyGaletti