UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Мозийга қайтиб... Тренер тақдири шундай экан Янгиликлар

Мозийга қайтиб... Тренер тақдири шундай экан

Теглар :  Мозийга қайтиб
Мозийга қайтиб рукнининг навбатдаги сонини тақдим этамиз.



(“Тошкент ҳақиқати” газетасининг 1991 йил 11 июль сонидан олинган)

Душанба куни эрталабдан муҳарририятнинг спорт бўлимидаги телефон тинчимадн, ҳисоб. Муштарийлар ва футбол мухлислари «Пахтакор» раҳбариятидагн ўзгаришлар ҳақида қизиқиб сўрашарди.
- Новиков кетдими, кетказишдими?
- Жавоб беришди.
- Нега?
- Команда охирги ўриндалиги учун.
- Олий лигага олиб чиқишда керак эди, эиди керак бўлмай қолдими, нега охиригача имконият беришмайди?
- Кечирасиз, аввал танишайлик, қиз бола экансиз...
- Нима, “Пахтакор”нинг мухлислари фақат эркаклар деб ўйлайсизми? Дилхумор Пўлатоваман, Тошкент шаҳар Киров район Запорожский кўчасидаги 15-уйда яшайман. Бу йил мактабни тугатдим.

Келгуси суҳбатдошларимни таништнриб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Уларни фақат бир нарса қизиқтирарди, у ҳам бўлса Новиков ҳақида маълумот олиш. Улар ҳатто Новиков билан суҳбат уюштиришимизни ҳам илтимос қилишди.

Минг афсус, энди бунинг иложн йўқ. Фёдор Сергеевич Новиков шанба куни Москвага учиб кетди. Лекин у ҳақда билганларимизнн айтиб қўйиш бизнинг вазифамиздир.
ШАНБА куни рўзномамизда «Пахтакор» олий лигада қоладими?» мақоласи берилган эди. Албатта, биз командадаги ўзгаришлардан бехабар мулоҳаза юритган эдик. Ўтган куни эса жамоада жиддий ўзгаришлар бўлган экан.

Жума куни рўзноманинг навбатдаги сони саҳифаланаётганида «Пахтакор»нинг бош мураббийи Ф. С. Новиков ўз вазифасидан бўшатилди. Ўйинчиларнинг гап-сўзларига ишонадиган бўлсак, у жамоа аъзолари билан йиғлаб хайрлашибди.

Тренер тақдири ўзи шунақа - команда муваффақиятга эришса, уни осмонга кўтарамиз ва аксинча, раҳбарлар ишончини оқлолмаса, ташкилий хулоса чиқариб, ишдан бўшатилади. Албатта, «Пахтакор»нинг ҳозирги аҳволга тушишига биринчи навбатда бош тренер айбдор. У команданинг жисмоний тайёргарлигини маромига етказа олмади. Мустафо Билолов ва Азамат Абдураимов Новиков билан муросага келнша олмаганликлари туфайлигина командадан четлаштирилдилар. Новиков ишонч билдирмаган Анвар Жаббо- ров ва Андрей Микляев биринчи лигада туппа-тузук ўйин кўрсатишаяпти ва ииҳоят командада интизомнинг бўшлити ҳам Новиковнинг кўнгилчанлигидандир. Ўзим бир неча маротаба гувоҳи бўлганман. У машғулотларда буйруқ бермасдан илтимос ҳиларди: «Гена (Денисов), балки бугун дам оларсан, Хорен, шу машғулотга қандай қарайсан?» ва ҳаказо. Чунки унинг услуби шундай эди. Команда фахрийлари билан маслаҳатлашарди. Ёшларни эса қаттиҳ тергарди. Саид Турсунов ўринбо- сарлар ўйинида ҳакамни ҳақорат қилгани учун Новиков уни доимий заҳирага ўтказиб кўйди. Ҳатто ҳимоя чизиғида дурустроқ ўйинчи топилмаганда ҳам, у Саидга мурожаат қилмади. Турсунов ҳатто уйига, Наманганга ҳам кетиб қолди, Фақат вақт ўтгандан кейин, у ўз хатоларини тушунди ва командага қайтиб келди...

Новиков билан илк сафар янги йил арафасида учрашган эдик. Ўша учрашув ҳақида рўзномамизнинг 10 январь сонида «Пахтакор» олий лигага тайёр» номли мақола босилган эди. Кейин Фёдор Сергеевич билан мунтазам учрашиб турдик. Бироқ вакт ўтган сари унинг шижоати сўниб борар эди. «Менга машина ҳам, квартира ҳам керак эмас, фақат ишлашга халақит беришмаса бўлди» - бу унинг доимий гаплари эди Ишлашга эса халақит беришарди. Бош тренер очиғини айтмасди, лекин Қибрайдаги спорт базасига доимо кимлардир қўнғироқ қилиб дўқ-пўписа қилишини яширмасди. «Уларнинг талаби битта - мен бу ердан кетишим керак, бироқ осонликча кетмайман. Ёшим бир ерга бориб қолган, ҳеч нарсадан қўрқмайман. Носов чидай олмади, лекин мен чидайман!». Бу диктофонимга ёзилган гаплар.

Новиковнинг яна бир яхши хусусияти - ҳеч раҳбарлардан нолимасди. Жумҳу- рият спорт Давлат қўмитаси бошлиқлари О. Назиров ва Н. Жалоловлар номини доимо ҳурмат билан тилга оларди. «Улар қўлларидан келган ёрдамни аяшмайди, фақат ҳамма нарса ҳам уларга боғлиқ эмас». Бу фикрлар команда таркибини ўйинчилар билан тўлдириш маъносида айтилган эди. Новиков жумҳуриятдан бир қанча истеъдодли ўйинчиларни «Пахтакор»га таклиф этди. Бироқ маҳаллий раҳбарларнинг қаршиликлари туфайли ўша ўйинчилар жойларда қолиб кетдилар.

Ўзбек футбол мухлислари орасида 65 га яқинлашган бу қарияни кўпчилик ёқтириб ҳолган эди. Биринчидан, у кўп йиллик армонни ушалтирди - командани олий лигага олиб чиқди, иккинчидан, четдан ўйинчи чақирмай туриб, маҳаллий футболчилар билан ҳам энг юксак вазифаларни уддалаш мумкинлигини исботлаб берди. Р. Узоқов, Н. Ҳасанов, С. Турсунов, А. Маъруфалиев, О. Усмонхўжаев, Ш. Мақсудов, И. Шарипов, С. Ходиев, Ё. Назаров. Ана шу ўйинчиларнинг ишқибозлар оғзига тушишида бириичи бўлиб Новиковни таъкидлаш лозим. Командага охирги пайтда чақиртирилган вильнюслик Квиткаускас ва Балтушиникасларга Новиковнинг алоқаси йўқ. «Менга федерациядагилар таклиф қилишди, мен синаб кўришга розилик бериб, уларни қабул қилдим. Лекин бу ўйинчилар даражасидаги футболчилар жумҳуриятимизда истаганча топилади», - Бу фикрларни у вилоят партия қў- митасида ўтказилган матбуот конференциясида айтган эди.

Албатта, футбол кўчасининг бошида турганлар етти марта ўлчаб бир марта кесишган бўлишларига шубҳа қилмаймиз. Бироқ... Ҳар ҳолда ўзбек футболининг равнақига озгина бўлса ҳам улуш қўшган бу инсонни бошқача кузатиш керакмиди...

Янги бош тренерга шубҳа қилмаймиз. Командани беш қўлдек билади. Бироқ, у ҳам командани ўнглолмаса-чи? Отларни кечувда алмаштираверсак манзилга етиб олармиканмиз...
Қуйида тақдирлари “Пахтакор” билан боғланган раҳбарларни санаб ўтамиз. Ҳисоб-китоб машъум 1979 йилдан буёғига олинган. Ўн бир йилда қанча раҳбар ўзгариши мумкин? Ҳар бири командани ўзи билганича янгиласа, ўз ҳолича ўйинчи олиб келиб, ўйинчини ҳайдаса. Мамлакат бўйлаб тарқалган собиқ пахтакорчиларни бир жойга йиғсак, олий лигадаги энг кучли командалардан бири бўлади – бу аксиома. Ва орзу. Амалда-чи?

1979 йилдан бошлаб «Пахтакор» жамоасини бошқарганлар:
Бош тренерлар
И. Секеч
A. Тихонов
Б. Абдураимов
Т. Исоков
B. Носов
Ф. Новиков
А. Иноятов
Команда бошлиқлари
Я. Аранович
Б. Иброҳимов
С. Доценко
А. Имомхўжаев
Т. Исоқов
Б. Абдураимов
И. Фозилов
А. Толибжонов
Клуб президентлари
А. Иноятов
С. Доценко
Я. Якубов
3. Қурбонов
И. Фозилов
Д. Берлин (вақтинча)

Энди эса ҳозирги бош тренер ҳақида қисқача маълумот.
Иноятов Аҳрол Иноятович, 1945 йилда туғилган,

1970 йилда жисмоний тарбия олийгоҳини, 1979 йилда эса Тренерлар олий мактабини тугаллаган. 1963-1972 йиллар «Пахтакор» командасида тўп сурган. Кейинчалик «Бўстон» (Жиззах) ва «Ёшлик» (Тўрақўрғон) командаларида мураббийлик қилган. 1983-1988 йилларда Ўзбекистон ССР физультура ва спорт Давлат қўмитасининг футбол бўлимига бошчилик қилган. 1979 йилда шартнома бўйича Ироққа кетиб, мамлакат ёшлар терма командасига устозлик қилган. Қайтнб келгач, яна футбол бўлими мудири, Ўзбенистон ССР футбол федерацияси раиси муовини вазифаларида ишлади. Шу йил июль ойида “Пахтакор” командасига бош мураббий этиб тайинланди.

Янги мураббийнинг қадами омадли келди. “Пахтакор” ғалабага эришди. Бироқ Иноятов командада ўзгаришлар қилгунча маълум вақт керак. Унгача эса Новиков асос солган таркиб ўйнаб туради.


Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.



Саккиз ой аввал команда ўз устозини ана шундай олқишлаган эди...

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика