UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Арихиро Сентокунинг ягона голи ОКМКга муҳим ғалабани тақдим этди  3 20:50Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  17 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Мозийга қайтиб... Самода сочилган юлдузлар Янгиликлар

Мозийга қайтиб... Самода сочилган юлдузлар

Теглар :  Мозийга қайтиб
Мозийга қайтиб лойиҳасининг янги сони.

(“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1991 йил 6 декабрь сонидан олинган).


Футбол бўйича мамлакат чемпионати ҳамда кубок ўйинларини бошқариб борувчи ҳакамлар ҳар йили икки марта ўзига хос имтиҳон топширадилар. Бу имтиҳонларнинг бири баҳор ойларида ўтказиладиган ўқув-машғулотлари даврига тўғри келса, иккинчиси кўпинча август ойида бўлиб ўтарди.

1979 йил 12 август куни «Пахтакор» Марказий ўйингоҳида ўшандай имтиҳон бўлиши лозим эди. Одатда бундай пайтларда ўйингоҳга келганимизда кўпчилик ҳакамларнинг югуриш бўйича машқ бажаришга киришиб кетганлигининг гувоҳи бўлардик. Бу сафар улкан ўйингоҳимизнинг футбол майдони бўм-бўш эди. Ҳайрон бўлиб тургандим, бу ерга собиқ пахтакорчи, СССР спорт устаси, жумҳурият тоифасидаги ҳакам Шокир Исмоилов келиб қолди. Энди икковлашиб ҳамкасб шерикларимизни кута бошладик. “Наҳотки, имтиҳон топшириш бошқа кунга ёки бошқа ўйингоҳга кўчирилган бўлса” деб ўйладик. Бугун дам олиш куни эканлигини билсак ҳам Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитасининг футбол бўлимига телефон қилмоқчи бўлдик. Лекин негадир федераниядаги иккала телефон ҳам доимо банд эди. Вазиятни аниқлаш мадсадида ўша ерга боришга аҳд қилдик.

Кўмита биносига яқинлашар эканмиз, унинг ёнида ҳакамлардан бугун имтиҳон олиши лозим бўлган ўқитувчилар - Бутуниттифоқ тоифасидаги ҳакамлар Виктор Вишинский, Эдуард Бакунович, Исоқ Вольшанский ўзаро суҳбатлашиб туришарди. Уччаласи ҳам қаттиқ ҳаяжонда, қандайдир, хунук воқеа юз берганга ўхшарди. Саломлашганимиздан сўнг Ўзбекистон ҳакамлар уюшмаси раиси Виктор Вишинский бизга қараб «Кеча нима сабабдан «Динамо» Минск ҳамда «Пахтакор» учрашуви бўлмай қолганлигини би- ласизларми?» деб сўради. Шунда биз «Учрашув бошқа кунга қолдирилганлигини эшитдик, холос» деб жавоб бердик. Уюшмамиз раиси эса Тошкент - Гурьев - Донецк - Минск маршрути бўйлаб учаётган ТУ-134 А самолёти 8400 метр баландликда худди шундай самолёт билан тўқнашиб кетганлиги ва оқибатда иккала самолёт йўловчилари ҳамда экипаж йўловчилари ҳамда экипаж аъзолари ҳалокатга учраганлигини дард билан сўзлаб берди. Шунда мен шошиб қолиб «Неча киши ҳалок бўлибди?» деб сўрадим. Суҳбатдошимиз бирон кимса ҳам тирик қолмаганлигини айтди. Пешонамдан муздек тер чиқди, томоғимга бир нарса тиқилгандек бўлди. Наҳотки шунча йиллар давомида бирга бўлган, ўз тақдирини футболдек катта спорт билан боғлаган пахтакорчилар бир зумда ёруғ дунёдан кўз юмишса?! Бу нохуш дақиқа тил билан тасаввур этиб бўлмайдиган даҳшатга айланган эди. Шу вақт катта тезликда «Ниса» микроавтобуси ёнимизга келиб шиддат билан тўхтади. Ундан бир аёл отилиб чиқди-да, қўмита биноси томон чопиб кетди. Унинг бирон футболчимизнинг рафиқаси эканлигига шак-шубҳа йўқ эди.

Машина ҳайдовчиси ёнига бориб «Кечирасиз, бу аёл кимнинг рафиқаси экан?» деб сўрадим, у эса ерга қараган ҳолда хўрсиниб, «Кимнинг рафиқаси эканлигини билмайман-у, лекин, менимча унинг исми Ирэна бўлса керак» деди. Дарҳол эсладим: Ирэна - «Пахтакор»нинг истеъдодли дарвозабони Сергейнинг рафиқаси Покатилова-ку!

Хунук хабарни эшитган футбол мухлислари чор атрофдан қўмита томонга оқиб кела бошладилар, уларнинг кўпларининг кўзларида нам, баъзилари бутунлай довдираб қолишган, айримлар эса ҳўнграб йиғлар эдилар...

Аста-секин у ердан узоқлашиб «Тошкент» меҳмонхонаси ёнидаги маршрут таксилари бекатига яқинлашдим. Ўша даврларда 22- маршрут таксиси шу ердан Оқ тепа майдонига қатнар эди, Ҳорғин ва ғамбода бир аҳволда машинанинг орқа ўриндиғига ўтирдим, яна 5-6 йўловчини олиб машина ўрнидан қўзғалди. Катта йўлга чиққач, ҳайдовчи рўпарасидаги ойнадан қараб, «Ахбор ака, наҳотки шу гаплар рост бўлса?» деб сўраб колди. Шундоқ ҳам йиғлаб юборай деб базўр ўтирган эдим: «Ҳа, дўстим рост!» дедиму ҳўнграб юбордим. Шу вақт машинадаги ҳеч нарсадан бехабар йўловчилар ҳайдовчига қараб «Нима гап, тинчликми?» деб сўрашди. У эса бўлган воқеани машинадагиларга сўзлаб берди. Кимдир, «йигитлар бу дунёдан шаҳид кетибдилар, жойлари жаннатда бўлсин» деса, кимдир мен томонга ўгирилиб ҳамдардлик билдирарди.

Шу куни кечқурун Катта боғ кўчасидаги хонадонимизда ифторлик бўлиши режалаштирилган эди. Уйга келгач, қизариб кетган кўзларимни биров кўрмаслиги учун тезроқ хонамга кириб кетмоқчи бўлдим, лекин улгуролмадим. Ҳовлида юмуш билан овора бўлиб юрган рафиқам Фаридахон «Вой ўлмасам, нима бўлди, тинчликми, нега кўзларингиз қизарган?» дея саволга тута бошлади. Мен эса деворга суянган ҳолда яна йиғлаб юбордим. Шу дақиқаларда бу даҳшатли хабарни қандай қилиб айтишни билмай азоб чекардим...

Кечга яқин таклиф этилган меҳмонлар бирин-кетин кела бошладилар, мен бутун вужудим билан юз берган вазиятни ҳеч кимга сездирмасликка ҳаракат қилардим. Лекин қанчалик уринмайин, барибир кўплар ҳолатимни сезиб қолишди.

Ифторлик ўтгач, меҳмонларга жавоб беришдан олдин ҳовлида ёғоч кароватда ўтирган Фаттоҳ қори ёнларига келиб секингина «Тоғажон, бугун «Пахтакор» жамоаси самолётда портлаб кетиб ҳалок бўлишди. Ўзингиз биласиз, уларни барчаси менинг қадрли дўстларим бўлишган. Ўша азизлар хотирасига битта Қуръон тушириб берсангиз» дедим. Фаттоҳ қори пахтакорчиларнинг бу дунёдан шаҳид кетганлари ҳақида йиғилганларга қарата маъруза қилдилар, кейин кўзларини юмган ҳолда Қуръонни шундай қироат билан ўқидиларки, ифторликка келган ёшу-қарининг барчаси йиғлади.

. Ҳамма ёқни йиғиштириб бўлгач, уст-бошим билан диванда ухлаб қолибман. Вақт ярим тунга яқинлашганда эшик тақиллади, шоша-пиша соатга қарадим - 2 дан 15 дақиқа ўтган экан. Эшикни очсам, рўпарамиздаги “Зотлик” кўчасида яшайдиган дўстим Тўлқин Юсупов турибди. «Кечирасиз, безовта қилганим учун, Сизни Сочи шаҳридан телефонга чақиришяпти» деди. (У пайтда маҳалламиздаги саноқли хонадонлар ўз телефонига эга эди). Токи телефон дастасини қўлимга олгунимча «чақиртирган ким экан, қариндошларимиздан ҳеч ким Сочида дам олмаётган эди-ку!» деган мужмал саволлар миямни бутунлай чулғаб олганди. Телефон дастасини кўтариб «Алло! Эшитаман!..» десам у томондан ҳеч ким сўзламайди, фақат аёл кишининг пиқиллаб йиғлаётгани эшитилиб турарди. «Алло! Алло! Гапиринг, кимсиз?» Бир неча секунд давом этган сукунатдан сўнг, телефон орқали сўзлашаётган ҳамкасбимни зўрғатдан англадим. У киши Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот олийгоҳининг бўлим мудири, биология фанлари доктори Дилором Шарипова эканлар. Улар Сочида дам олаётиб авиация ҳалокати ҳақидаги хабарни эшитиб Тошкент шаҳридаги танишларидан баъзиларига сим қоқиб, аниқроқ маълумот олмоқчи бўлиб роса овора бўлибди. Ҳеч қандай натижа чиқмагач, шаҳардаги телефон станцияси ходимларидан илтимос қилиб Катта боғ кўчаси ёки унинг атрофидаги телефони бор хонадонлардан бирини улаб беришни сўрабди. Дилором Жуманиёзовна «Ахбор доим «Пахтакор» билан сафарга борарди, бу гал ҳам улар билан бирга бўлса керак» деб қўрқиб кетиб, телефондан овозимни эшитгач йиғлаётган эканлар.

Орадан кўп вақт ўтмасдан пахтакорчилар устози, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Идгай Тазетдинов ҳамда жамоа ҳимоячиси, спорт устаси Юрий Загуменнихнинг рафиқалари Алла Сергеевна ва Людмила Николаевналар Днепропетровск вилояти Днепродзержинск туманидаги Ку- риловка қишлоғига бориб самолётлар портлаган ерларни кўриб зиёрат қилиб қайтдилар. Ўша ерда истиқомат қилувчи кишилар тез кунда пул тўплаб ҳалок бўлган йўловчилар хотирасига атаб ёдгорлик ўрнатишганини айтишди.

Фожиадан бир неча кун ўтгач, жумҳурият тоифасидаги ҳакам Зокир Абдуллаевнинг Днепропетровск шаҳрида ўтказиладиган Бутуниттифоқ ўсмирлар турнирига таклиф этилганлигини эшитиб қолдим. Тезда Зокир- жонни топиб, ундан пахтакорчилар ҳалок бўлган жойни зиёрат қилишини ва у ердан хотира сифатида бирон нарса олиб келишини илтимос қилдим. Истеъдодли ҳакамимиз у ердан қайтгач, ўзи билан бирга олиб келган самолёт парчасининг кичик бир бўлагини уйга келтириб берганида уни кўзда ёш билан қабул қилиб олдим.

Энг навқирон йигитлик даврида бу ёруғ дунёдан бевақт кетган «Пахтакор» жамоаси аъзолари бирма-бир кўз ўнгимдан ўта бошлади:

Ўша вақтларда тўққизинчи синфда ўқиб юрган жумҳуриятимизнинг олтита ёш футболчиси СССР ўсмирлар терма жамоаси аъзолигнга номзод бўлиб, навбатдаги Бутуниттифоқ ўқув машғулотига, Кавказдаги Эшери шаҳарчасидаги спорт базасига уларни олиб борувчи устозлари тўсатдан бетоб бўлиб қолганликлари сабабли бу вазифа менга топширилган эди. Мамлакатимизнинг турли шаҳарларидан таклиф этилган 30 дан ортиқ ёш футболчилар билан ўтказилаётган машқларда серқуёш Ўзбекистондан Виктор Пшеничников, Валерий Ортиқов, Виктор Жалилов, Александр Бурикин, Николай Коломейцев, Михаил Ан ҳам иштирок этишарди. Қишки таътил кунларига мўлжалланган машғулотлар якунлангач, у ердан жўнаб кетишимиз олдидан терма жамоа устозлари ёнимга келиб «Миша Ан келажакда ҳақиқий футбол профессори бўлиб етишади, унинг истиқболи порлоқ, мана кўрасиз» - дейишди, Ўша дациқаларда менинг қай даражада фахрланиб кетганлигимни кўрсангиз эди...

Пахтакорчиларнинг Тошкентдаги учрашувларидан бирида ҳимоячи Николай Куликов тасодифан ўз жамоаси дарвозасига тўп киритиб қўйди, ўйин якунида футболчиларимиз ғалаба қозонганликлари сабабли бу воқеа тезда унутила бошланди. Ўйингоҳдан чиқаверишда бир гуруҳ спорт журналист- лари суҳбатлашар, ўзимизча ҳозиргина якунланган ўйинни муҳокама қилаётган эдик, шу вақт ёнимиздан Николай ўтиб қолди. Биз уни ғалаба билан табрикласак, у бўлса «Дўстлар, мени кечиринглар, бу фалокат тўпни қандай қилиб ўз дарвозамизга йўллаб қўйганлигимни ҳеч миямдан чиқара олмаяпман» - деб жавоб берди.

Чапдан ўнгга: Владимир Фёдоров, Михаил Ан, Василис Хадзипанагис


Моҳир ҳужумчимиз Владимир Фёдоров ҳатти-ҳаракатида баъзан манманлик ва ўзини катта тутиш каби салбий ҳолатлар пайдо бўлаётганлигини ўз вақтида сезган жамоа раҳбарлари уни муҳокама қилишни сўраб Ўзбекистон футбол федерациясига мурожаат қилдилар. Федерация ҳайъати йиғилишига Володя ҳам таклиф этилди. Жамоа раҳбарлари ҳамда ҳайъат аъзолари «Пахтакор» ҳужумчиси хатти харакатини каттик танкид остига олдилр, бу нуксонлардан қутилиш йулларини кўрсатиб бердилар. Барчанинг кўзи Федоровда, лекин унда хеч кандай ўзгариш сезилмаётир, унинг хотиржам ўтиришидан гуё “Барибир мен хакман, қўлингиздан нима келарди” деяётганлигини тушуниб етиш мумкин эди. Бироз жимликдан сўнг жумҳурият футбол федерацияси раиси, хурматли генералимиз Файзулла   Норхўжаевнинг жаҳли чиқиб кетди. «Ҳали сен «футбол юлдузи» бўлиб қол- дингми, бизни назарингга. илмаяпсанми? Ҳозир мен Туркистон ҳарбий округ   раҳбариятига телефон қилиб сени эртагаёқ армияга жўнатишларини сўрайман, армияга бўлганида ҳам энг узоқ ўлкаларга кетасан! Ана ундан сўнг футбол ўйнашингни биз биргаликда томоша қиламиз - деб хонадаги те- лефон дастагини кўтарди. Шу дақиқада Владимир Фёдоровнинг ранги оқариб кетди, у яшин тезлигида ўрнидан туриб «Ўртоқ генерал! Қадрли дўстлар! Мени кечиринглар, барча айбимни бўйнимга оламан... Бундан буён бундай номаъқулчиликлар такрорланмайди, сўз бераман!» - деди. Генералимиз юзларида табассум пайдо бўла бошлади, «Йигит киши мана шундай бўлади. Биз сендан яхши ўйин кўрсатяб мухлисларни хурсанд килишингни сўрасаг-у, сен бўлсанг... Дўстлар! Фёдоровнинг сўзларига ишонамизми?» - дея барчамиздан ижобий жавоб олгач, ўзлари биринчи бўлиб Володяга қўл бердилар, кейин ҳаммамиз у билан кўришнб чиқдик. 

“Пахтакор-79”ни эслаб кўп ўйга толардим: нима учун Ўзбекистонимизда улар хотирасига бағишланган бирон-бир жамғарма очиш мумкин эмас? Кўплаб ташкилотлар, футбол жамоалари, мухлислар бундай ҳайрн-эҳсон фондига қанчадан-қанча маблағлар ўтказган бўлардилар. Бошқа жумҳуриятлар мухлислари ва чет эллик фуқаролар ҳам қараб турмасдилар.

Ниҳоят, мустақил Ўзбекистонимизда «Пахтакор-79» жамғармаси ташкил этилди. Бинобарин, нафақат авиаҳалокатда ҳалок бўлган 17 пахтакорчи, балки турли йиллар-да ўзбек футболининг шуҳратин: оширишга муносиб ҳисса қўшган мураббий ва ўйинчилардан Ҳамид Раҳматулаев, Мақсуд Шарипов, Геннадий Красницкнй, Олег Моторин, Александр Келлер, Маъруф Акбаров, Аҳмад Тошпўлатов, Вячеслав Семёнов, Лазиз Мақсудов, Михаил Барский, Қобил Муқимов, Яков Аранович, Александр Шелочков руҳлари ҳам шод бўладиган бўлди. Уларнинг оила аъзолари ва фарзандларига ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам бериш имконияти яратилди. Фонд маблағидан вақти-соати билан ногирон футболчилар орасида жаҳонда энг кучли бўлган Тошкентнинг «Матонат» жамоаси аъзоларига беғараз ёрдам уюштириб жумхуриятимиз болалар жамоаларини спорт кийим-кечаклари билан таъминлашдек савобли ишларни амалга ошириш мумкин.

Ўзбекистонда олимпия ўринбосарлари билим юрти иш бошлаганига ҳам 30 йил тўлди. Истеъдодли спортчиларни тайёрлашнинг ўзига хос маконига айланган ушбу ўқув даргоҳининг жумҳуриятимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришда ўрни ниҳоятда каттадир. Бошқа турлар билан бир қаторда футбол ҳам камол топди. Владимир Федоров, Михаил Ан, Олим Аширов, Тўлаган Исоқов, Геннадий Денисов - бу ажойиб футболчилар рўйхатини давом эттириш мумкип. Ҳозирги кунда ҳам бу ерда таълим олаётган болаларнинг энг қобилиятлилари ўсмирлар ўртасида СССР на Ўзбекистон терма жамоалари аъзоларидир.

Мени бир савол донмо қнйнайди. Нима учун ушбу билим юртига Герман Титов номи берилган? СССР космонавт учувчиси билан билим юрти ўртасида қандай алоқа бор? Унинг ўрнига шу ерда ўқиб жумҳуриятимиз спорт шарафини оламга кўз-кўз қилаолган кишилар номи берилса савобли иш бўларди. Ёки бошқа бир масала.

Нима учун шу вақтгача жумҳуриятимизнинг энг катта спорт иншоотида шонли пахтакорчилар учун ёдгорлик қўйилмаган? Ахир орадан 12 йил ўтиб кетди-ку!

Шу кунгача (ишқилиб бундан буён бўлмасин) ер куррасидаги яна бешта футбол жамоалари аъзолари худди «Пахтакор» сингари авиация ҳалокати натижасида бу кўҳна дунёдан кўз юмишга мажбур бўлишган: Булар «То- рино» - Италия (1949 йил), «Манчестер юнайтед» - Англия (1958 йил), «Грин кросс» Чили (1961 йил), «Стронгест» - Боливия (1969 йил), «Альянс» - Перу (1987 йил).

Бундан икки йил муқаддам, яъни «Пахтакор» футболчиларининг фожиали ҳалокатига 10 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекис.тон пойтахтида юқорида номлари санаб ўтилган жамоалар ўртасида Халқаро хотира турнири ўтказишга ҳаракат қилинди. Лекин негадир бу ғоятда хайрли иш ниҳоясига етказилмади. Жуда керакли бу тадбирни ўша мамлакатлар футбол федера- циялари вакиллари билан бир ерга тўпланиб ижобий ҳал қилиш ҳамда уни жаҳон футбол федерацияси (ФИФА) календарига албатта киритиш лозим.

Пахтакорчи дўстларим ва укаларимни ўйлаб уларни қўмсайман... ҳаммалари бирма-бир кўз ўнгимдан ўта бошлагандек туюлади менга. Европа чемпиони, халқаро классдаги спорт устаси, «Пахтакор» сардори Михаил Аннинг ўғли Дмитрий ҳамда жамоамизнинг энг толмас ўйинчиси, спорт устаси Алек- сандр Корченовнинг ўғли Александр бу йил Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия олийгоҳига ўқишга қабул қилиндилар. Дмитрий ҳозирги кунда жумҳурият чемпионатида ғолиб чиққан Тошкент вилоятининг «Политотдел» жамоаси сафида худди раҳматли отаси сингари ярим ҳимояда тўп сурди. Истеъдодли футболчимиз Олим Ашировнинг ўғли Олег (машҳур совет ўйинчиси Олег Блохинга хавас килиб куйилган исм) шу йил ёзда Герман Титов номидаги жумҳурият олимпия ўринбосарлари билим юртининг ёш футболчилари сафида Хитой халқ жумҳуриятига ташриф буюриб, у ердаги мусобацаларда иштирок этди, унинг укаси Улуғбек ҳам яқинда шу ўқув даргоҳига цабул қилинди. Ҳозирги кунда Сергей Корченов, Олег Собиров, Сергей Загуменнихлар ҳам турли ёшдаги футболчилар орасида тўп суриб оталари бошлаб берган ишни давом эттирмоқдалар. Демак, саломатлик бўлса, эстафета ишончли қўлларда.

Худои таолодан шу нарсани ўтиниб сўрайманки, шавкатли пахтакорчилари- мизнинг ўғилларидан ҳеч бўлмаганда биттаси истеъдодли футболчи бўлиб етишиб чиқсин. У «Пахтакор» жамоасининг мамлакат чемпионати олий лигасидаги сафларида майдонга тушсин. Каминага эса ўша куни Ўзбекистон ойнаи жаҳонида учрашувни шарҳлаб туриб майдонга тушган янги ўйинчини жонажон жумҳуриятимиз чарм тўп мухлисларига яқиндан таништириш на- сиб этсин...


Ахбор ИМОМХЎЖАЕВ.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика