UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  0 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  0 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  3 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  29 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  8 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  13

Мозийга қайтиб... Пойдевор (2-қисм) Янгиликлар

Мозийга қайтиб... Пойдевор (2-қисм)

Аввал эслатиб ўтганимиздек, 1993 йилнинг 21 июлидан юртимизда “Ўзбекистон футболи” газетаси чоп этила бошланди.

Орадан 14 йил ўтиб, “Одамлар орасида” газетаси чиқа бошлаганда, унинг бош муҳаррири Хайрулла Ҳамидов менга юзланиб юртимизда болалар футболи муаммолари ҳали ҳам ҳал бўлмагани, шу ҳақда таҳлилий мақола ёзиб беришимни сўради. Шу тариқа “Пойдевор” мавзуси давом эттирилди ҳамда газетанинг бир неча сонида ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.


Мозийга қайтиб... Пойдевор (1-қисм)        


ПОЙДЕВОР. ИККИНЧИ МАҚОЛА
(“Одамлар орасида” газетасининг 2007 йил 26 апрель сонидан олинган).


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан мамлакатимизда илк бор миллионлар ўйинига оид нашр - «Ўзбекистон футболи» газетаси чоп этила бошланганда нишона сонига мендан эркин мавзу бўйича мақола ёзиб беришни сўрашди. Шунда мен эркин мавзуни болалар футболига, аниқроғи унга бўлган муносабатга бағишладим. Бу мақола билан сиз газетамизнинг аввалги сонида танишдингиз. У билан танишиб чиққан газетхонлар у ерда ҳеч қандай танқид йўқлиги, фақатгина катта футболда довруғ қозониш учун биринчи навбатда пойдевор мустаҳкам бўлиши, яъни болалар футболига етарли эътибор берилиши лозимлиги ҳақида фикр билдирилганини сезишган бўлишлари табиий. Шундай бўлишига қарамасдан, ушбу мақола учун мутасаддилардан гап эшитганмиз. Уларнинг назарида илк сон байрамона руҳда тайёрланиши лозим эди, биз эса мулоҳаза юритган эдик. Мана, орадан 14 йил ўтди. Болалар футболига эътибор кучайса-кучайди, лекин сусаймади. Бу орада Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тузилди. Бу ҳам болалар футболи ривожига катта туртки бўлади. Ўнлаб футбол майдончалари қурилиб ёш футболчилар ихтиёрига берилди. Жамоалар спорт формалари ва тўплар билан таъминланди. Демак пойдевор «зарур қурилиш материаллари билан» тўлдирилди. Лекин «девор» ва «том» негадир мустаҳкам бўлмаяпти. Яъни катта футболимиз биз кутган натижаларни бермаяпти. Бундан 10-12 йил аввал Саудия Арабистони, Хитой, Жанубий Кореяни енгиб қитъада энг юқори ўринга сазовор бўлган жамоамиз ҳозир Қувайтдан енгилмоқда. Бахрайн билан дурангга эришсак дўппимизни осмонга отаяпмиз. Нега бундай бўлмоқда? Пойдевор нега мустаҳкам бўлмаяпти?

Гап энди «материалларнинг» сони эмас, сифати тўғрисида бормоқда. Яъни биз бўлажак футбол юлдузлари тайёрлашда қайси сохаларга эътибор бермаётганимиз ҳақида. Улардан бири ёш футболчиларнинг тўп билан муомаласи. Жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсида Португалия термаси россияликларни 7:1 ҳисобида ютганини кўпчилигимиз кўрганмиз. Ўша тўплардан 5 таси жарима майдони ташқарисидан берилган зарбалар натижасида киритилган. Ёки Европа чемпионлар лигасида Яп Стам ва Андрей Шевченконинг «Интер» дарвозасига, шунингдек Дидье Дрогбанинг «Бавария» дарвозасига бошлари билан киритган тўпларини эсланг. Ана шу голларни кўрганимизда беихтиёр «нега бизнинг футболчипар шундай голлар уришолмайди» деб ўксинган бўлишингиз табиий. Бу саволларга жавоб топиш учун болалар футболини бориб кўришнинг ўзи кифоя.

Хорижда футбол тўплари ҳажми ва вазнига қараб 5 гуруҳга бўлинади. Яъни ҳар бир гуруҳнинг ўз ўлчами бор. Масалан 7-8 ёшли болакайлар 5чи размерли, 9-10 ёшлилар 4, 11-12 ёшлилар 3, 13-14 ёшлилар 2 ва 15 ёшдан бошлабгина ўсмирлар биз билган 420 граммли тўпларда футбол ўйнашади. Болакайлар ёшларига мос тўплар билан таъминлангандан кейин на олисдан зарба беришга, на бош билан ўйнашга чўчишади. Яъни футболнинг ажралмас қисми бўлган бу элементларни улар шаклланаётган пайтлариданоқ ўзлаштириб олишади. Бизда энг кичик ёшдаги футболчилар ҳам катталар ўйнайдиган тўп билан майдонга тушишади. Дарвозага 15-20 метр масофа қолганда тўпни зарб билан дарвоза томон йўллаш мумкин. Бироқ ёш футболчилар ўз имкониятларини яхши билишади, яъни бу масофадан зарба берилса, тўп оғирлигидан зўрға дарвозагача етиб боради. Шу боис ҳам улар янада дарвоза томон интилишади ва фақат яқин масофадан зарба беришга қарор қилишади. Тўпни 10-15 метр масофадан бош билан дарвозага йўллашда ҳам худди шу муаммога дуч келинади. Яъни болакайлар баланд сакраб бош билан зарба бериш ўрнига тўп оғирлигидан елкаларини қисиб бошларини қўйишади. Бундай бош билан ўйнашни тасаввур этаверинг. Айниқса, ёғингарчилик пайтида ундан-да оғирлашган тўпни бош билан ўйнаш... Тўпдан бошни олиб қочса мураббийдан эшитадиганини-эшитади. Олиб қочмаса, барибир зарба кўнгилдагидек чиқмайди. Боз устига бундай оғир тўпларни бош билан ўйнаш соғлиққа ҳам зарар. Биз қураётган «пойдевор» шу тариқа шаклланади. Улар катта футболга ҳам шу тарзда кириб келишади. 8-10 йил шу таҳлитда шуғулланиб, шу руҳиятга мосланган футболчилар катта футболда ҳам олисдан зарба беришмайди, бош билан ўйнаш ҳам маълум шаклда қотиб улгурган бўлади.

Айтмоқчиманки, ҳукуматнинг тарихий қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб биз ана шу арзимас бўлиб кўринган масалага ҳам жиддий эътибор берганимизда, яъни футболчиларни ўз ёшларига мос равишда тўплар билан таъминлаганимизда, ҳозир улар 20-22 га қадам қўйган, яъни катта футболга дадил кириб келаётган, футболдаги энг муҳим элементларни ўзида мужассамлаштирган ўйинчиларга айланган бўлишарди.

Жиддий қаралиши шарт бўлган масалалардан яна бири - “пойдевор”ни “қураётган” уста, яъни мураббийлар савиясидир. Жисмоний тарбия институтининг футбол факультетини ҳар йил ўнлаб талабалар битиришади. Уларнинг қанчаси болалар мураббийлигини танлашади? Бошқа вилоятларни қўя турайлик, пойтахтдаги футбол мактабларида фақатгина РОСММ ва «Пахтакор» футбол клуби малакали мураббийлар билан таъминланган. Қолганларида-чи? Шаҳар чемпионатидаги мусобақалар пайтида шогирдларига қай тариқа кўрсатма бераётган устозларни кўриб ёқа ушлайсиз. «Опдинга теп, орқага қоч, бу нима қилганинг - ҳозир дабдалангни чиқараман, оёгига яхшилаб теп, ўшанда бошқа ўтиб кетмайди...» Бу - мураббийлар оғзидан чиқаётган «кўрсатмалар». Баъзида ғирт маст мураббийлар шогирдларига кўрсатма бераётганига ҳам дуч келганмиз. Айтмоқчи бўлганим, болалар учун барча шароитлар муҳайё этилган тақдирда ҳам, уларга малакали мураббий бириктирилмас экан, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.

Болаларни ортиқча юкламалар билан зўриқтириб қўймаслик, ўтказилаётган машғулотлар ёш организм ривожига қай тарзда таъсир кўрсатаётганининг таҳлили, шу ва шунга ўхшаган саволларга ижобий жавоб олиш ҳам даргумон. Сабаби, биз кўпинча ёш болаларга ҳам катта футболчиларга тегишли машғулотлар ўтказилаётганининг гувоҳи бўламиз. Бу эса болалар билан шуғулланаётган мураббийларга алоҳида лицензия берилиши ва улар доимо аттестациядан ўтиб туришлари зарурлигини англатади.

Хорижда ёш футболчилар билан ишлаш қай тарзда йўлга қўйилган? Биз билан ўхшашлик ва фарқли томонлари қай даражада? Бу саволларга келгуси сонда жавоб излашга ҳаракат қиламиз.


Аброр ИМОМХЎЖАЕВ.
(Давоми бор).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика