

Бу ҳақда Россиянинг "Чемпионат" нашри футболчига яқин манбага асосланиб хабар тарқатди. 29 ёшли хавбек эртага Москва клуби учун тиббий кўрикдан ўтади. Бу жараён Италиянинг "Вилла Стюарт" клиникасида ўтказилади.
Кўрик муваффақиятли ўтса, ижара шартномаси расмийлаштирилади. Битимда кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги банд ҳам бўлади.
Мозес доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Челси"ни тарк этмоқчи. Нигериялик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Интер"да ўтказган эди.



